Бугун ижтимоий тармоқларда bakiroo телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 110/35/10 кВ “SAGʼBON” подстанциясида олиб борилаётган янгиланиш ишлари сабабли Тошкент шаҳри ва Тошкент туманида электр энергиясида мунтазам равишда узилишлар бўлаётганлиги ҳақида танқидий хабар эълон қилинди.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш,
Ўзбекистонда май ойида 20,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 135 та ҳолат аниқланди. Таққослаш учун, апрель ойида 5,5 млрд сўмлик 225 та ҳолат аниқланган.
The Economist прогнозига кўра, агар канал қуриб битказилса, минтақавий можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин. Канал Амударё сувини Ўзбекистон билан чегарага йўналтиради. Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан импорт қилиши ҳисобга олинса, “Толибон” қўшни республикага қарши чиқолмайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Анҳор” боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва “Халқаро оила куни” муносабати билан “Ҳар бир болага ва ҳар бир оилага меҳр-эътибор!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда ва параллель равишда кичик атом реакторлари соҳасидаги ютуқларни ўрганмоқда. «АЭС қуриш давлат учун жуда жиддий мажбуриятдир. Биз ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак», — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўрунов юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларда олиб борилган таъмирлаш-созлаш ишлари юзасидан маълумот берди.
2023 йил сентябригача Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш бўйича янги дастур тақдим этилади. Унда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этиш назарда тутилади, дея маълум қилди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.
Президентимиз ҳузурида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил Энергия” МЧЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб ижтимоий ва давлат объектлари ҳамда бошқа ташкилотлар эҳтиёжлари учун кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари жадал суръатларда бошланди.
Жорий йилнинг 11 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Маълумки, ёзги мелиорация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.
Бугун, 17 май куни Самарқандда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида "Марказий Осиё: барқарор энергия йўлида" мавзуида ялпи мажлис ўтказилди.
Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиали фаолияти билан боғлиқ гап-сўзлар “болалаб” қолди.
2023 йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади
Шавкат Мирзиёев раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ ўртасида “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида бирламчи электр қурилмалар етказиб бериш бўйича қиймати 9,5 млн АҚШ доллар бўлган шартнома имзоланди.
Бугун, 3 май куни Душанбеда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Германиянинг Siemens компанияси билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Навоий вилоятларида иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича келишувга эришилди. Kun.uz мухбирининг Берлиндан хабар беришича, бу ҳақда 2 май куни Германия–Ўзбекистон бизнес форумида маълум қилинган.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 26- апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки вице-президенти Константин Лимитовский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.