ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанциялари режа асосида таъмирланмоқда
  • 26.05.2023
  • 182

АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўрунов юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларда олиб борилган таъмирлаш-созлаш ишлари юзасидан маълумот берди.

Унда қайд этилишича, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан юқори кучланишли электр тармоқларининг барқарор фаолият юритиши учун барча зарур  чоралар кўрилмоқда.  Жумладан,  2023 йилда 8 дона куч трансформатори, 36 дона ўчиргич, 3 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 830,68 км. бўлган 110–220–500 кВт кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 289 дона подстанция трансформатори, 1532 дона ўчиргич, 22 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 4958,751 км. бўлган 110–220–500 кВт кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини жорий таъмирлаш режалаштирилган.

-Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра,  4 дона куч трансформатори, 11 дона ўчиргич ва узунлиги 460,42 км бўлган 110–220–500 кВтли электр узатиш ҳаво линиялари мукаммал, 148 дона подстанция трансформатори, 713 дона ўчиргич, 16 дона ҳаво компрессорлари ва узунлиги 2100,2 км. бўлган 110–220–500 кВтли электр узатиш ҳаво линиялари жорий таъмирланган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мавсумга тайёргарлик жараёнида турли ҳимоя воситалари, эҳтиёт қисм ҳамда ускуна-жиҳозлар захирасини яратиш, махсус автотранспорт воситаларининг ҳолатини текшириш муҳим аҳамият касб этади. Ёз мавсумига тайёргарлик жараёнида 60 тонна трансформатор мойи харид қилинган. Бундан ташқари, куч трансформатори, техник пластина, кабель маҳсулотлари, темир-бетон таянчлар, металл таянчлар, сим-арқонлар ҳамда изолятор каби эҳтиёт қисмларидан авариявий захира яратилган,  -деди У. Ўрунов.  

Брифингда айтиб ўтилганидек,  фавқулодда ҳолат содир бўлганда зудлик билан авариянинг олдини олиш мақсадида 65 та бригада ташкил этилган бўлиб, бригадалар махсус автотранспорт воситалари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.  

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 15 мингдан ортиқ изоляторлар алмаштирилган, ҳозирда эксплуатация қилинаётган 238 та куч трансформаторлари ҳамда 2343 дона 6–10–35–110–220 ҳамда 500 кВт кучланишли ўчиргичлар даврий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, трансформаторлар совутиш тизимининг техник ҳолати, мойли қурилмаларнинг мой сатҳи меъёрга келтирилган.  

Ўз навбатида, брифингда 159 дона 10–35–110–220–500 кВтли реакторлар техник кўрикдан ўтказилиб, электр узатиш ҳаво тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 550 дона қушлар қўнишига қарши мослама ҳамда 8082 дона изоляторлар ўрнатилгани ҳамда йил якунига қадар “Модернизация” лойиҳасига асосан 8 та подстанцияларда жами 1200 мВт қувват оширилиши, шунингдек, Андижон вилоятида 1 та 220 кВт подстанция қурилиб, қўшимча 125 мВт қувват яратилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди.  

Насиба Зиёдуллаева,  ЎзА.

Манба: https://uza.uz/uz/posts/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>