“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ ўртасида “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида бирламчи электр қурилмалар етказиб бериш бўйича қиймати 9,5 млн АҚШ доллар бўлган шартнома имзоланди.
Шартномада республика бўйлаб 18 та магистрал тармоқ подстанцияларига бирламчи электр қурилмалар, шунингдек, элегазли ўчиргичлар, ажраткичлар, аккумулятор батареялари, кучланиш ва ток трансформаторларни етказиб бериш кўзда тутилган.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Манба: https://t.me/minenergy_uz/7819
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати