Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Зангиота туманида жойлашган «М.А.» МЧЖ (495 миллион 56 минг сўмлик) ва ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро E.Q. га қарашли иссиқхоналар (82 миллион 381 минг сўмлик) табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига жами 577 миллион сўмликдан зиёд зарар етказганлиги маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/10490
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati