ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари “Навоий ИЭС” АЖда 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бормоқдалар
  • 15.08.2023
  • 160

Корхонанинг 8-сонли энергоблокида тасдиқланган режага асосан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур таъмирлаш жараёнида турбинанинг паст босимли ротори 6-босқич куракларини алмаштириш, қозон агрегатининг иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш ва генераторда кўрик ишларини ўтказиш белгиланган.

Энергоблок таъмирига қарийб 300 нафар мутахассислар жалб қилинган бўлиб, ишлар навбатчилик асосида туну-кун ташкил этилган.

Мазкур ишлардан кўзланган асосий мақсад - энергоқурилманинг янада ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашдан иборат.

 

Telegram  |  Facebook Instagram  |  Yutube

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8718?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>