ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди
  • 16.03.2023
  • 194

Жорий йилнинг 14 март куни Ҳиндистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг учинчи йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ҳиндистон Нефт ва табиий газ вазири Ҳардип Сингх Пури, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Қозоғистон Энергетика вазири Б.Акчулаков, Хитой Халқ Республикаси Давлат Энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жен Сзиндун, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири ўринбосари М. Жакипов, Покистон Энергетика вазири Хуррам Дастгир-Хан, Россия Федерацияси Энергетика вазири Н. Шулгинов, Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Жума Далер ва ШҲТ Бош котиби ўринбосари Хан Соҳаил иштирок этди.

 

 

Учрашув Хан Соҳаилнинг кириш сўзида ШҲТга аъзо давлатлар таркибига энергия ресурсларининг экспорт ва импорт қилувчи, шунингдек ишлаб чиқарувчи давлатлар ҳам кириб,минтақа энергетика вазирлари йиғилиши энергетика соҳасидаги замонавий муаммоларга қарши курашиш бўйича фикр алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун муҳим майдонга айланганини таъкидлади.

 

 

 

Учрашувда Самарқанд шаҳрида 2022 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини, хусусан, тоза энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аҳамияти ва ўз вақтида амалга оширилиши алоҳида таъкидланди. Минтақада энергия ресурслари савдосини таъминлаш ва энергия хавфсизлигига эришиш учун тегишли инфратузилмани ва тоза энергия манбаларидан электр энергиясини ишлаб чиқишни ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

 

 

 

Йилдан-йилга барча мамлакатларда энергия истеъмоли ўсиб бормоқда. Учрашувда ёқилғи ва энергия хавфсизлиги бўйича фикрлар алмашилди. Пандемия ва баъзи минтақавий воқеаларга қарамай, бутун дунё иқтисодиёти ўсиб бормоқда. Йиғилиш доирасида энергетика соҳасидаги барча қарорлардан келиб чиқиб, мамлакатларнинг кам углеродли иқтисодиётга ўтишини ҳисобга олган ҳолда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга келишиб олинди.

 

 

 

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов Глобал ва минтақавий энергия бўйича кун тартибидаги ўзгаришларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида ўз таклифларини билдирди. ШҲТ барча соҳаларда, шу жумладан энергия хавфсизлигини таъминлашда глобал ва минтақавий масалаларни таҳлил қилиш ва ҳал этишга қаратилган ҳамкорликнинг энг муҳим платформаларидан бири эканлиги ва Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилган ишлар, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва соҳадаги бошқа янгиликлар борасида нутқ сўзлади.

 

 

 

Йиғилишда вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида янги ёқилғи турлари ва энергетика соҳасида моделлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни маъқулладилар.

2024 йилда Қозоғистон Республикасида навбатдаги Энергетика вазирлари йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2669

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>