Ўзбекистон ва Туркманистоннинг сув ва энергетика хавфсизлиги хавф остида бўлиши мумкин, чунки икки давлат чегарасидаги сув омбори 2040 йилга бориб тўлиқ лойқаланиши мумкин. Тегишли маълумот Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) томонидан эълон қилинди.
Унда Амударё бўйида жойлашган стратегик трансчегаравий гидроэнергетика иншооти — Туямўйин гидроэлектр станцияси (ГЭС) ҳақида сўз боради.
“Ушбу иншоот Тошҳовуз вилояти (Туркманистон), Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон (Ўзбекистон) аҳолисини ичимлик суви ва электр энергияси, шунингдек, икки давлатдаги 1,2 миллион гектар ерни (Туркманистонда 425 минг гектар ва Ўзбекистонда 779,3 минг гектар) суғориш суви билан таъминлайди”,
Лойқаланиш гидроэнергетика мажмуасининг электр энергияси ишлаб чиқариш ва Амударёдан Ўзбекистон, Туркманистон аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминловчи сув омборларига сув етказиб бериш имкониятларини пасайтиради.
Maxсус лойиҳа доирасида сув омборлари чўкиндиларини тозалаш ва утилизация қилиш бўйича инвестицион таклифни тайёрлаш режалаштирилган. Мутахассислар сув омбори чўкиндилари микроўғитлар, биогумус, қурилиш ғиштларини ишлаб чиқариш, соф кобалт қазиб олиш ва бошқа тижорий мақсадларда фойдали бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Эзиз Бояров, Ашхобод
Манба: https://daryo.uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати