Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитойнинг Шенжен шаҳридаги “Huawei” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди, шунингдек, компаниянинг қуёш электр станциялари учун инвертер ва аккумулятор ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди.
2023 йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, тизим ташкилотлари ва саноат корхоналари вакилларидан иборат делегация энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича инновацион ечимлар билан танишиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг муваффақиятли намуналарини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида Шенчжендаги “Huawei” штаб-квартирасига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида делегатсия учун “Huawei” кўргазмалар маркази, шунингдек, турли мақсадлардаги қуёш электр станциялари учун инверторлар ва қайта зарядланувчи аккумулаторлар ишлаб чиқарувчи “Huawei Digital Power” ишлаб чиқариш қувватлари бўлими бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
“Huawei компанияси Ўзбекистон Республикасида ҳамкорлар билан биргаликда йирик саноат электр станциялари, савдо ва саноат тармоқлари, шунингдек, маҳаллий қуёш электр станциялари учун фотоелект технологиялар ва энергия сақлаш лойиҳаларини тадбиқ қилишда иштирок этиш ва уларни амалга ошириш тажрибасига эга. Бугун биз делегация вакилларига “Huawei Digital Power” тажрибасини визуал тарзда тақдим этиш ва мамлакат раҳбариятининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича қатъий сиёсатини инобатга олган ҳолда яшил энергияга тезроқ ўтиш учун янада кўпроқ имкониятларни муҳокама қилиш имконига эгамиз ”,– деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай.
Компаниянинг энергетика соҳасида рақамли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича жаҳон тажрибаси билан танишиш доирасида Энергетика вазири “Huawei Global Энергетика бизнес бўлими Президенти Жаноб Сун Фую билан учрашув ўтказди ва Ўзбекистон Республикасида рақамли ва энергетика технологиялари интегратсиясини ошириш, экотизим иштирокчилари ва тадбиркорлар учун “яшил” энергияни ишлаб чиқариш, жорий этиш ва ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш, энергетика соҳасини ривожлантириш ва қуёш энергияси ҳисобига йирик корхоналарни электрлаштириш, Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш жараёнини тезлаштириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
“Huawei Digital Power” компанияси асосий эътиборни рақамли энергетикани ривожлантиришга қаратади. 2021 йилда мижозлар “Huawei Digital Power” таклифлари асосида 482,9 миллиард кВт-соат яшил энергия ишлаб чиқарди, бу эса 14,2 миллиард кВт-соат электр энергиясини тежаш ва СО2 эмиссиясини 230 миллион тоннага қисқартириш имконини берди, бу 320 миллион дарахт экишга тенг. 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистондаги “Huawei” компанияси ва Энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган, шунингдек, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашув бўлиб ўтган.
Maнбa: https://minenergy.uz/uz/news/view/2603
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати