● камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;
● ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;
● хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;
● замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;
● аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлигини кўрсатиб ўтди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Йиғилишда, шунингдек, рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.
Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.
Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/33820
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати