ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Қорақалпоғистонда сув, электр таъминотини яхшилаш ва шу каби лойиҳалар учун 22 млрд сўм ажратилди»
  • 27.02.2023
  • 218

Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.

Президентнинг 25 октябрдаги «2022−2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Элликқалъа туманида 20 миллиардга яқин суммадаги лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг ахборот хизмати маълум қилди.

Элликқалъа туманида президент қарорига асосан, 6 лойиҳада 8,9 миллиард сўмлик 33 км ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, 3 лойиҳа бўйича 6 миллиард сўмлик 15 км дан зиёд ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш 2 лойиҳада 900 млн сўмлик электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ва 4 миллиард сўмлик қийматидаги 4 МФЙ биносини янгидан қуриш белгиланган.

Бундан ташқари, тумандаги «Янги боғ» овулидан ўтувчи пиёдалар ўтиш кўпригини ва «Шарқ юлдузи» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи бетон кўприкни таъмирлаш, газ тармоқларини реконструкциялаш ҳам режага киритилиб, тегишли молиялар ажратилган. Маълум қилинишича, туманда бу лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиш бошланган.

 

Манба: https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/27/ellikkala/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>