
Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди.

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Йил сарҳисоби» рукнида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 2030 йилгача мўлжалланган рақамли стратегия дастури, корхонанинг мақсадли IT-архитектураси ва IT лойиҳалар портфели масалалари ҳақида ахборот берилди.

Бугун, 9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланадиган сана.

Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси томонидан 2025 йил даврида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”сини ижроси бўйича барча бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилиниб, жамлаб, шакллантирилиб, Кузатув кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиши бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Бугун соат 18:51 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Яккабоғ-2 электр узатиш ҳаво тармоғи фавқулодда ўчди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб...

Бугун соат 09:00 да Навоий вилоятидаги «Томдибулоқ» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Кериз электр узатиш тармоғи ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчди.

Жорий йилда иссиқлик электр станциялари ва марказларида таъмирлаш кампанияси доирасида жами 35 та энергоқурилмада мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бугун соат 14:20 да Қорақалпоғистон Республикасидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Орайлиқ» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Назархон электр узатиш тармоғи ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Тошкент туманида жойлашган, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «Келес» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

Бугун, 2026 йил 6 февраль куни соат 15:30 дан 18:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:

Бугун соат 06:42 да Тошкент вилоятидаги «Ровот» подстанциясининг Т-1 трансформатори фавқулодда ўчди.

1️⃣ Тошкент участкаси «Зангиота» гуруҳининг Подстанция хизмати электр монтёри, 1 нафар. ❗️ ТАЛАБЛАР: Ўрта махсус маълумотли, энергетика соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши; Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.

Бугун, 2026 йил 6 февраль куни, соат 12:00 дан 14:00 гача Ўзбекистон ягона энергетика тизимини Туркманистон энергетика тизими билан боғловчи 500 кВ кучланишли Л-512 электр узатиш ҳаво тармоғи — «Қоракўл» подстанциясида аниқланган носозликни бартараф этиш зарурияти туфайли фавқулодда таъмирга чиқарилади.

⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ: 1️⃣ «Фарғона» подстанцияси тақсимлаш қурилмаларини таъмирлаш бўйича электр чилангар, 1 нафар;

Комиссия аъзолари томонидан янги жамоа шартномасини лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаши мутахассисларига экспертизага топширилди. Янги жамоа шартномасини тузиш бўйича тузилган комиссия ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахасисларининг ҳулосаларига кўра янги жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр ҳолга келтирилди.

Қонунчиликка кўра, “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб...

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/10 кВ кучланишли «Промузел» подстанциясининг СШ-10-2-2 ва ТН-10-2-2, шунингдек барча тақсимлаш қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Шу билан бирга, релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари текширилиб, синовдан ўтказилди.

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли "У. Бобомуродов" подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди.