2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси: 110 кВ кучланишли Л-Назархон электр узатиш тармоғига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 06.02.2026
  • 26

Бугун соат 14:20 да Қорақалпоғистон Республикасидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Орайлиқ» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Назархон электр узатиш тармоғи ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчди.

Натижада Нукус шаҳри ва Амударё туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари (15 МВт) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 14:50 да Қорақалпоғистон Республикасидаги 110 кВ кучланишли Л-Назархон электр узатиш тармоғига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati