

Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди.
⚙️ Бунинг натижасида подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати 75 МВА оширилиб, умумий ўтказувчанлик қувват 400 МВА етказилди.
Мазкур қувват ошириш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot