2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент вилояти: «Ровот» подстанциясидаги Т-1 трансформаторига кучланиш берилди ва истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 06.02.2026
  • 13

Бугун соат 06:42 да Тошкент вилоятидаги «Ровот» подстанциясининг Т-1 трансформатори фавқулодда ўчди.

Натижада мазкур энергетика объектидан таъминланувчи истеъмолчилар (3,5 МВт) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Cоат 11:26 да «Ровот» подстанциясидаги Т-1 трансформаторига кучланиш берилди ва истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati