

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан 2026-2028 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддаси ҳамда 66-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2026 йил 19 январдаги 14/4-4 “с”-сонли Буйруқ-Қарорига асосан тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан 4 кишидан иборат қуйидаги вакиллар таркибидан иборат комиссия тузилди.
Комиссия аъзолари томонидан янги жамоа шартномасини лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаши мутахассисларига экспертизага топширилди. Янги жамоа шартномасини тузиш бўйича тузилган комиссия ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахасисларининг ҳулосаларига кўра янги жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр ҳолга келтирилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ меҳнат жамоасининг конференциясини чақириш тўғрисидаги Жамият раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2026 йил 19 январдаги 15/4-5 “с”-сонли Буйруқ-Қарорига асосан барча филиалларда меҳнат жамоаси конференциялари ўтказилди ва вакиллик меъёрларига кўра «Ўзбекистон МЭТ» АЖ меҳнат жамоасининг конференцияга жами 84 нафар делегатлар сайланди, конференцияда 80 нафар делегатлар иштирок этишди.
Конференция очиқ деб эълон қилинди ва кун тартибига киритилган 4 та масала ўқиб эшиттирилди:
· «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши ҳақида;
· «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасини 2025 йилда бажарилиши бўйича далолатномани тасдиқлаш ҳақида;
· “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини тасдиқлаш тўғрисида;
· “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Конференция ишчи раёсат таркибига қуйидаги номзодлар сайланди:
· Бошқарув раисининг ўринбосари Юлдашев Акбархон Аббасович;
· Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаев Саидмурод Саидмахмудович;
· БКУҚ раиси Хидирова Нодира Жахонгировна.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши ҳақида. Бошқарув раисининг ўринбосари Юлдашев Акбархон Аббасович ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жахонгировна сўзга чиқишди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасини 2025 йилда бажарилиши бўйича далолатнома билан Жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия ҳамраиси Абдуллаев Неъмат Озодович таништирди.
Делегатлардан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасини 2025 йилда бажарилишига қониқарли баҳо беришни бир овоздан маъқуллашди. Делегатлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасини 2025 йилда бажарилиши бўйича далолатномани тасдиқлашди. Н.Хидирова “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига киритилган янги имтиёз ва кафолатлар, қўшимчалар ҳақида гапирди.
Делегатлар жамиятнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига киритилган имтиёз ва кафолатлардан мамнун бўлган ҳолда янги жамоа шартномасини бир овоздан тасдиқлашди.
Мазкур конференцияда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоларини ҳам сайлаб олинди:
Иш берувчи вакиллари:
· А.Юлдашев – Бошқарув раисининг ўринбосари;
· Ш.Ахмедов – Юридик бошқармаси бошлиғи;
· И.Хамидов – Ходимлар билан ишлаш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи;
Ш. Дадажонов – Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи.
Ходимлар вакиллари:
1. - Н. Абдуллаев – Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари;
2. - С. Юлдашева – “Тошкент вилоят МЭТ” филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
3. - Э. Дустияров –Марказий аппарат касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
4. - Г. Мирзаахмедова – “Energo-IT” филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Конференциянинг кун тартибига киритилган барча масалаларни кўриб бўлинди ва конференция ёпиқ деб эълон қилинди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати