
Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасининг 2025 йил якуни сарҳисоблари тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.
Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси томонидан 2025 йил даврида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”сини ижроси бўйича барча бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилиниб, жамлаб, шакллантирилиб, Кузатув кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиши бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июль санасидаги 207-сонли қарорига асосан “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари”ни ҳар чоракда аниқлаш белгиланган бўлиб ва ушбу қарор топшириқлари ҳар чорак якуни бўйича бажарилди ва Давлат активларини бошқариш Агентлиги интернет сайтига юкланиб борилди.
Акциядорлик жамиятининг 2025 йилга МЭТ филиаллари томонидан бажарилиши режалаштирилган пудратчилар томонидан бажариладиган, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларига сарфланиши кутилаётган маблағлар бўйича тегишли бошқармалар томонидан маълумотларни шакллантириш ҳамда бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҳар ойда маълумотларни умумлаштириш бўйича ишлар ташкил этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг марказий аппарати ва қуйи филиалларидан, штат-бирликлари жадвалларига қўшимча ва ўзгаритишлар киритиш юзасидан тушаётган 175 та мурожат ва таклиф кўриб чиқилди. Шундан 120 тасига рухсат берилган ва 55 тасига қайта кўриб чиқиш таклифи берилган. Барча филиал ва бўлинмаларга ҳаражатлар, таъмирлаш ишлари, иш ҳақи харажатлари ва расшифровка бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ва улардан келаётган хатларга ўз вақтида жавоб йўлланди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йил учун молиявий оқимлари ҳисоботлари режаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирликлари билан ишлаб чиқилди ва ижроси бўйича йил давомида ҳар ойлик маълумот киритилиб борилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижро аппарати бўйича 2025 йил ҳар ой учун 1-Т, 1-БХ шакли меҳнат ҳисоботлари тузилиб Давлат статистика бошқармасига тақдим этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг филиаллар ва бўлинмаларнинг 2025 йил учун харажатлар сМЭТаси ҳисоботлари жамланди. Шунингдек, Акциядорлик жамиятининг тегишли буйруқларига асосан, филиаллар ва бўлинмалар томонидан, ҳисобот йилининг I чорак, I яримйиллик, 9 ойлик ва 2025 йил якуни харажатлар сМЭТаси, ишлаб чиқариш хизматлари харажатлари, бутловчи материаллар харажатлари, бошқа харажатлар, калькуляция, фойда солиқлари (Пр2) ҳисоботларининг ижроси юзасидан тегишли ҳисобот ва маълумотлар тўпланди ва таҳлил қилиниб, тегишли Вазирлик ва идораларга Акциядорлик жамияти молиявий фаолияти тўғрисида ҳар ойлик маълумот тақдим этилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Энергетика вазирликлари топшириғига мувофиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ 2026 йил учун электр энергияси транспортировка хизмати тарифини шакллантириш ҳисоб-китоблари Акциядорлик жамиятининг барча филиаллари ва марказий аппаратнинг бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 337-сонли қарорига асосланган ҳолда ҳисобланди ва Идоралараро тариф комиссиясига ўрганиб чиқиб, Акциядорлик жамиятининг электр энергияси транспортировка хизмати тарифини белгилаб бериш учун тақдим этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2026 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”си ва харажат ва даромадлар смэтаси ишлаб чиқилиб, Кузатув кенгаши йиғилишида тасдиқлаш учун киритилди ва тасдиқланди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппаратининг бошқарма, бўлим ва хизматлари томонидан тақдим этилган рағбатлантириш характеридаги пул тўловларини ҳисобланиши бўйича, Акциядорлик жамияти марказий аппарати бошқарма, бўлим ва хизматлари томонидан тақдим этилган билдиргилар таҳлил қилинди ҳамда жорий йилнинг ҳар ҳисобот ойининг якуни билан белгиланган тартибда буйруқ ва комиссия қарорлари чиқарилиб, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бошқармасига ҳамда филиалларга тақдим этиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг (Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги “UzAssets” AJ ва бошқалар) тегишли топшириқларига асосан, 2025 йилда Акциядорлик жамияти бўйича “Сарф-харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш” бўйича маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этиб борилди; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда 2026 йилда “Сарф-харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш” бўйича Прогноз режа ва тегишли чора–тадбирлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати ходимлари фаолиятини баҳолаб бориш мақасида, “Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI)ни баҳолаш” тўғрисида”ги Низом қўшимча ва қайта ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ҳамда амалга тадбиқ этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2020 йил 17 июндаги 176-сонли «Иш стажини тиклаш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан, 9 нафар ишчи ходимларни аризаларига асосан, ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этилди ва унинг хулосасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб ишчи ходимларнинг иш стажлари тикланиб берилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасига 2025 йил давомида 1121 та хат келиб тушди, шу жумладан: 15 та мурожаат, 189 та маълумот учун, 61 та ХДФУ ва бошқалардан иборат. Келиб тушган хатларни ижросини таъминлаш мақсадида 728 та жавоб хати юборилган ва ички раҳбарий ҳужжатлар чиқарилган.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппаратидаги 223 ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик касаллик варақаларини умумлаштириш ва тузилган баённомани Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бошқармасига тақдим этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппаратидаги 177 ходимнинг меҳнат таътилига чиқишида, қонунчиликда белгиланган қўшимча тўловларни амалга ошириш юзасидан буйруқ тайёрланди.
Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, келиб тушган хатлар, мурожаатлар ва тегишли топшириқларни ижроси белгиланган тартибда ва муддатида таъминлаб борилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2022-2025 йиллар учун тармоқ келишувининг бажарилганлиги назорат қилиш ва чорак якуни бўйича қуйидагича ҳисобот тайёрланди. “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг таркибий бўлинмаларида жами 8 479 нафар ходим фаолият кўрсатади, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2025 йил давомида жамият ходимларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида қуйидаги ижтимоий химоя хизматлари кўрсатилган.
Жумладан: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда Ўзбекистон Энергетиклар касаба уюшмалари Республика кенгаши ўртасидаги Жамоа шартномасига мувофиқ 2025 йилда жамият томонидан 4 080 та ходимларига ҳар йиллик меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан соғликларини тиклаш мақсадида жами 15,1 млрд.сўм миқдорда моддий ёрдам ажратилган. Шунингдек, 2025 йилда Акциядорлик жамиятининг 2 нафар оғир молиявий шароитда бўлган ходимларга жами 29,0 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам қўрсатилган ва 12 нафар ходимларни даволаниши учун жами 36,0 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилган.
Жамиятнинг кам таъминланган ходимларининг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 6 нафар фарзандларининг йиллик конктрактларига жами 53,6 млн.сўм таълим муассасаларига тўланди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 23 нафар меҳнат фахрийларига ва уларга тенглаштирилган ишламайдиган меҳнат фахрийларига 25,5 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам билан тақдирланди. Вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафоти муносабати билан 165 нафар ходимларга жами 483,2 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.
Жамият томонидан ходимларининг нафақага чиқиши муносабати билан ходим ишдан бўшаётганида унга бир марталик тўловлар учун 58 нафар ходимга жами 423,9 млн.сўм миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилди.
Юбилей ёшларини нишонлаётган 221 нафар ходимга 958,5 млн.сўм миқдорда рағбатлантирилди.
Жамиятдан бола парвариши таътилига кетган 55 нафар аёлларга фарзанди 2 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа тўлаш учун 302,3 млн.сўм сарфланди.
Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси 2026 йил учун тасдиқланган режа асосида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Парда Хидиров, Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати