Кеча, 21 ноябрь куни электр станциялар орқали 216 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 210 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.
АОКА томонидан 2022 йил III чоракда ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар юзасидан Медиа-режанинг тегишли бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги 220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида Пресс-тур ва Матбуот анжумани тадбирлари давом этмоқда.
16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди. Бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари Инвестиция дастурига мувофиқ модернизация-реконструкция ишлари олиб борилган юқори кучланишли подстанциянинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши тушинтириб берилди.
Кеча, 20 ноябрь куни электр станциялар орқали 216 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 206 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йиль 18-октябрдаги 608-сонли қарори билан “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”нинг 5-боби, Ходимларни билим синовидан ўтказиш тартибининг 55-банди асосида “Самарқанд МЭТ” филиалига қарашли подстанция ходимлари техник ўқитилиб, билим кўникмалари навбатдан ташқари синовдан оўтказилди.
Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Кеча, 2022 йилнинг 21 ноябрь куни соат 12:20да «O‘zbekiston–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида электр таъминотидаги узилишлар, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги "яшил энергия" манбаларини кундалик ҳаётимизга кенг татбиқ этиш масалалари муҳокамаси жонли эфирга узатилди.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси бугун, 20 ноябр куни соат 10:22да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
Кеча, 19 ноябрь куни электр станциялар орқали 217 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 210 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди.
Кеча, 17 ноябрь куни электр станциялар орқали 219 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 213,6 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Юртимизда ўзига хос анъанага айланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида самарқандлик энергетиклар жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Мисол учун, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли подстанция ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
Куз-қиш мавсумида ҳудудларда электр энергия ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар долзарблигича қолмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун электр энергияси, газ истеъмолини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш лозим.
www.uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларини кузатиб боринг! 17.11.2022 — Диққат, эълон! Пресс-тур ва Матбуот анжумани бўлиб ўтади 15.11.2022 — "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси: ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда 14.11.2022 — 220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида олиб борилган модернизация-реконструкция ишлари ҳақида маълумот
Ҳар бир халқ, миллат учун ўз ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланади. Чунки уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топади. Ана шундай рамзлардан бири бу давлат байроғидир.
Ижтимоий тармоқларда “Ўтган йили Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда свет ўчмаслиги учун ажратилган 423 млн доллар қаерда?” мазмунида хабарлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 01-30/1-2714-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари иштирокида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» ҳамда «Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон» шиорлари остида маданий-маърифий йиғилиш ўтказилди.
Бугун давлатимиз раҳбари "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян, “Cengiz Enerji” компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз, “Calik Holding” компанияси бошқаруви раиси Ахмет Чалик ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги АҚШ компаниялари делегацияси билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари орқали ўтган 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Кеча мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида кузатилган ноқулай об-ҳаво — кучли шамол ва қалин қордан кейин юқори кучланишли электр тармоқлари мутахассислар томонидан қайта назорат кўригидан ўтказилмоқда.