

⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Каптекс» подстанциясида кенг кўламли техник ишлар амалга оширилмоқда.
⚙️ Олиб борилган янгилаш ва мавжудларини таъмирлаш ишлар доирасида подстанциядаги 25000 кВА қувватли Т-2 трансформатори ўрнига замонавий ва юқори самарадорликка эга бўлган 40000 кВА қувватли янги трансформатор ўрнатилди.
✅ Ушбу янгиланиш натижасида, аввало, Уйчи тумани аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини янада барқарор ва сифатли таъминлаш имконияти яратилди. Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилувчи 24 774 нафар аҳоли ҳамда 1 753 та улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти ишончлилиги сезиларли даражада оширилди.
⇒ Бир сўз билан айтганда, Наманган виётатида истеъмолчилар ҳамда иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш йўлида муҳим қадам қўйилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!