
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сон қарорига мувофиқ "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали балансига қабул қилинаётган янги 10/35 кВ кучланишли "Чуама" подстанциясида "Андижон ХЭТ" АЖ ходимлари иштирокида семинар машғулоти ҳамда яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104 тўлқинлари, "Оқшомга қадар" дастурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, электр энергия истеъмоли ёқори даражага чиқиш кутилаётган ёз мавсумида энергия самарадорлигига эришиш учун тавсиялар берилди. Жонли радиомулоқотда бир қарашда жуда майда, аммо ўта муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда 1864-2 рақами билан рўйхатдан ўтказилган «Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғига биноан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва (ёки) магистрал электр тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар учун қувват коэффициентининг норматив қиймати қуйидагича белгиланиши лозим:

Бугун биз Жаҳон банки делегациясини, жаноб Кожи Нишида бошчилигида, Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларимизни амалга ошириш бўйича конструктив музокаралар учун қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазириниг 2024 йил 22 январдаги “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи ҳамда “Ўзбекистон миллий элект тармоқлари” акциядорлик жамиятнинг 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 22 май куни «Тошкент-500» подстанциясида “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғлоти ўтказилди.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 110–220 ва 500 кВ кучланишли линияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Мазкур анжуманни, университет 1-проректори Ш.Деҳқонов очиб берди. Анжуман доирасида қуйидагилар муҳокама қилинди:

☀️ 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Хитой Халқ Республикасида қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 42 фоиз ошди ва 329 миллиард кВт⋅соатга етди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг бутун йиллик натижаси (327 млрд кВт⋅соат)дан ҳам юқори.

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 220 кВ кучланишли Л-С-С электр тармоғида жорий таъмирлаш ишлари ҳамда 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–527 бўлган электр тармоғида муккамал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун «Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «жараён» Марказий Осиё электр энергетика соҳаси мутахассисларининг Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши ҳақида ахборот берилди

Эмбер ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ХХI аср бошидан буён кузатилган учинчи энг юқори ўсиш даражаси ҳисобланади. Бундан юқори кўрсаткич фақат 2010 йилда (1 триллион 320 миллиард кВт⋅соат) ва 2021 йилда (1 триллион 528 миллиард кВт⋅соат) қайд этилган. Бироқ ҳар икки ҳолда ҳам ўсиш глобал иқтисодий таназзул (2009 йил) ёки СОВИД-19 пандемияси ортидан кузатилган тикланиш жараёнига боғлиқ бўлган.

Бугун, 2025 йил 23 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари C.C.Артиков бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги ишчи тартибидаги масалаларга бағишланган йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 199-сон мажлиси баёни бажарилишида “Ўзбекистон МЭТи” АЖ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда Акциядорлик жамияти раҳбариятининг масъулияти тўғрисида ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» Марказий Осиё электр энергетика соҳаси мутахассисларининг Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши ҳақида ахборот берилди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича Навоий вилоятида кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бугун, 2025 йил 22 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг хабар беришича, Остона шҳаҳрида Қозоғистоннинг «KEGOC» электр энергетика компанияси мезбонлик қилаётган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида электр энергиясини узатиш (транспортировка) жараёни барқарорлигини таъминлашга масъул навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқларида режага мувофиқ назорат кўриклари ҳамда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилмоқда.

Қозоғстон Республикасининг «KEGOC» компанияси мезбонлик қилаётган мазкур тадбирда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш...

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2025 йил 4 февралдаги 2-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанцияда “Фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект раҳбарияти ва қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди.

20 май куни Тошкент шаҳридаги «МEИ» Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида “Ўзбекистон Республикаси учун энергетика соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинлари орқали эфирга узатилган «Жараён» дастурида электр энергия истеъмоли кескин ошадиган иссиқ об-ҳаволи кунларда совитиш тизими соз ишлаши лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди.