2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан ўтказилди
  • 05.05.2026
  • 8

Аввал хабар  берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти балансидаги магистрал электр тармоқлари учунчисиз қурилма (дрон) ёрдамидан навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди. 

✅ Юртимизда мўътадил об-ҳаво шароити ҳукмрон бўлган шу кунларда, аниқроғи, жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда мавсумий тайёргарлик юқори сайръатларда давом этаётган баҳор фаслида — куз-қиш мавсумида ўта юклама билан ишлаган тармоқлардаги носозликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида навбатдан ташқари назорат кўрикларини тезкор ва самарали ташкил қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

► Мисол учун, мутахассислар томонидан Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 500 ва 220 кВ кучланишли электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан отказиб, аниқланган камчиликлар таъмирлаш бригадалари томонидан бартараф этилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati