2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: 2026 йил 1-чорак якунлари ва 2026/2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари
  • 04.05.2026
  • 32

Акциядорлик жамиятида электр энергиясини узатиш, тизимларни эксплуатация қилиш ва ривожлантириш борасида 2026 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йил режасига мувовиқ давом эттирилаётган вазифалар юзасидан маълумот.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ–4249-сонли Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти электр энергияси транспортировкаси ва давлатлараро транзитини амалга оширишдан иборат.

Акциядорлик жамияти таркибий тузилмасида 17 та филиал мавжуд, уларда жами 8 973 нафар ходимлар фаолият юритмоқда. 14 та Магистрал электр тармоқлари, “Энергомахсусавто”, “Energo-IT” ҳамда “Магистралтармоққурилиш” филиаллари.

I. Электр энергиясини узатиш, технологик йўқотишларни камайтириш, иқтисод қилиш бўйича:

1-ЧОРАКДА:

· 21,9 млрд. кВтсоат (108%) электр энергияси транспортировка қилинди;

· технологик йўқотиш миқдори 1,1 млрд. кВт∙соат, 3,97 %ни ташкил этди (меъёр 1,2 млрд. кВт∙соат, 4,99 %);

· 19,9 млн кВт∙соат (101%) электр энергияси иқтисод қилинди;

· энергоаудит ("TTT-AUDIT" МЧЖ, 2025 йил сентябрь) хулосасига кўра йилига 3,6 млн кВт∙соат электр энергиясини тежаш чора-тадбирлари белгиланди;

· бир бирлик (1000 кВт∙соат узатиш) хизмат кўрсатиш учун электр энергия сарфи 48,7 кВт∙соат (режа 53,3 кВт∙соат);

· ўз истеъмоли 12,8 млн кВт∙соат (режа 17,9 млн кВт∙соат), хўжалик истеъмоли 1,1 млн кВт∙соатни (режа 1,9 млн кВт∙соат) ташкил этди;

· жами 834 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.

 

2026 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР (РЕЖА):

· 82,1 млрд кВт∙соат электр энергияси транспортировка қилинади, технологик йўқотиш 4,3 млрд кВт∙соат, 4,96 % (меъёр 4,4 млрд кВт∙соат, 5,06 %) миқдорида бўлишига эришилади, 115,3 млн кВт∙соат (103%) электр энергияси иқтисод қилинади;

· бир бирлик (1000 кВт∙соат узатиш) хизмат кўрсатиш учун электр энергияси сарф режаси 50,9 кВт∙соат;

· ўз истеъмоли 69,5 кВт∙соат (режа 78,1 кВт∙соат), хўжалик истеъмоли миқдори 4,5 кВт∙соатни (режа 6,3 кВт∙соат) ташкил этади;

· 490 кВт қўшимча қуёш панеллари ўрнатилади.

II. Асосий фаолият (эксплуатация, таъмирлаш, захира) бўйича:

Акциядорлик жамияти тасарруфида айни пайтда 1 675 та подстанция, 38 623 км  узунликка эга электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, умумий қувват 61 012 МВА ни ташкил этади.

1-ЧОРАКДА:

· 15 146 км (107 %) тармоқлар режали кўрикдан ўтказилди, 9 134 км (100 %) тармоқлар ва 444 та (101 %) подстанциялардаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилди, 9,1 км тармоқлар дрон кўригидан ўтказилди 71 та (101 %) совитиш тизимлари таъмирланди, 9 134 та изолятор алмаштирилди;

· 781 та (108 %) трансфоматор, 861 та (113%) ўчиргич ва 5 425 км (105%) тармоқлар жорий таъмирланди;

· 11 та (183 %) трансформатор, 62 та (115%) ўчиргич ва 243 км (279%) ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди;

· аварияларни тезкор бартараф этиш учун 222 та навбатчи гуруҳлар бригадалари махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

· 799 дона транспорт воситалари ва механизмлари мавжуд. 210 дона махсус транспорт, 18 дона автобус, 124 дона юк автотранспорт, 120 дона енгил автотранспорт, 69 дона механизмлар, 258 дона оператив (тезкор) воситалар.

Жорий йил “ёз мавсуми” ва 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида

БАЖАРИЛДИ: 2026 йил 1-чоракда,

· 23 552 км магистрал электр узатиш тармоқлардан 5 667 км (24 %), 2 817 та куч трансформаторлардан 792 та (28 %), 4 217 та ўчиргичлардан 921 та (22 %) таъмирланди.

· Магистрал электр тармоқлари учун 36 та темир-бетон таянчлар, 24 та метал таянчлар, 10 000 дона изоляторлар, 45 та трансформаторлар, 120 тонна трансформатор мойи, 700 кг техник пластиналар, 15 тонна симлар, 9,8 км кабеллардан иборат авариявий захира яратилди.

· “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низоми”га асосан 63 та II даражали ўчишлар ҳисобга олинган (ўтган йил мос даврига нисбатан 52 тага ошган).

БАЖАРИЛМОҚДА: 2026 йил давомида,

· 36 633 км тармоқлар режали кўрикдан ўтказилади, 36 993 км тармоқлар ва 1 676 та подстанциялардаги электр қурилмалар контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилади, 37 км тармоқлар дрон кўригидан ўтказилади, 33 934 та изолятор алмаштирилади, 582 та совитиш тизимлари таъмирланади;

· 2 750 та трансформатор, 3 939 та ўчиргич ва 21 414 км ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланади;

· 67 та трансформатор, 278 та ўчиргич ва 2 139 км ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланади;

· Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари исроф бўлишини олдини олиш мақсадида 4 дона замонавий ёқилғи тарқатиш колонкалари фаолияти йўлга қўйилади.

III. Инвестиция дастурларининг ижроси бўйича:

1-чоракда, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 117,2 млн доллар ўзлаштирилди, яъни шу маблағлар миқдорига тенг миқдорда ишлар бажарилди (режа 83,8 млн доллар, 140 %), шундан:

· хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 105,5 млн доллар (режа 72,9 млн доллар 145 %, йиллик режага нисабатан 20 %);

· давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан 19,5 млн доллар (режа 11,1 млн доллар, 176 %), бошқа хорижий инвестициялар 86,0 млн доллар (режа 61,8 млн доллар, 139 %).

· соҳа маблағлари ҳисобидан 2,2 млн доллар (режа 0,9 млн доллар, 246 %);

· тижорат банк кредитлари ҳисобидан 4,0 млн доллар (режа 4,0 млн доллар, 100 %);

· тикланиш ва тарраққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан
5,4 млн доллар (режа 6,0 млн доллар, 91 %).

Шунингдек, ижтимоий инфратузилма дастури доирасида Республика бюджет маблағлари ҳисобидан 17,0 млн доллар (режа 13,7 млн доллар, 124%) ва йилдан-йилга ўтувчи соҳа маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича 7,1 млн доллар (режа 3,8 млн доллар, 186%) ўзлаштирилди.

Йил якуни билан, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 664,4млн доллар ўзлаштирилади(2025 йил амалда ўзлаштириш 476,3 млн долларга нисбатан 139 % ни ташкил этади).

Шундан:

· хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 516,6 млн доллар;

· давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари 232,5 млн доллар, бошқа хорижий инвестиция маблағлари 284,1 млн доллар;

· соҳа маблағлари ҳисобидан 27,8 млн доллар;

· тижорат банки кредитлари ҳисобидан 60,0 млн доллар;

· тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 60,0 млн долларни ташкил этади.

· 22,0 млн доллар бўлган 2 та (“Мерганча” подстанцияси – янги қурилиш, “Беруний” подстанцияси – реконструкция) лойиҳа ишга туширилади, натижада 250 МВА қувватли 1 та подстанция (“Мерганча” подстанцияси) ҳамда 2 км 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи фойдаланишга топширилади;

· янги қурилиш ва модернизация дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар натижасида жами 1 102 МВА (9 та подстанцияда) қўшимча қувват яратилади;

· ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда дастурлар доирасида тизим корхоналарида 38 та янги иш ўрнини яратилади.

3.1. Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори ижроси бўйича (Тошкент шаҳридаги электр тармоқларини ривожлантириш):

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 424 млрд сўмни ташкил этади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2025–2026 йилларда амалга оширилиши белгиланган. “Тайёр ҳолда топшириш” шарти билан Бош пудратчи “Ўзэнерготаъмир” АЖ, сублойиҳачи “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ, тузилган шартномага асосан узоқ муддат тайёрланадиган ускуналарни харид қилиш учун 503,4 млрд сўм, қурилиш-монтаж ишлари учун 215,7 млрд.сўм жами 719,1 млрд. сўмлик тўлов амалга оширилган.

1-чоракда қурилиш-монтаж ишлари доирасида 69,0 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди.Қарорга мувофиқ жами 40 та объектда (23 та подстанция, 17 та электр узатиш тармоғи) модернизация ишлари амалга оширилади, барча объектлар бўйича зарур бўлган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари бош пудратчига тақдим қилинган.

23та подстанциядан, 5таси янги қурилади, 18 тасидамодернизация ишлари амалга оширилади. 5та янги қуриладиган подстанцияларнинг 3тасида ишлар бошланган (Ийкота, Янги Авлод, Дўстлик), 1тасида лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ускуналарга буюртма берилди, темир-бетон маҳсулотлари олиб келиниб, ўрнатилмоқда (Қумариқ), 1тасида ер ажратилиб, лойиҳа ишлари бажарилмоқда (Қўшкўприк).

18 та модернизация ишлари амалга оширилиши белгиланган подстанциялардан, 17 тасида ишлар бошланган: МЖК, Рисовая, Бешқўрғон, “ОДО”, “Юртим”, “Севинч”, “Ўзгариш”, “Пригород”, Икарус Истиқбол”, “Панель”, “Подъёмник”, “Бунёдкор”, “Алгоритм”, “Шайхонтоҳур”, “ДОЗ”, “Карвон”.

· 1 тасида лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда (“Салар”);

· 17 та тармоқлардан, 8 таси янги қурилади ва 9 таси модернизация қилинади;

· 8 та тармоқлардан, 1 тасида ишлар якунланган (Л-Истиқлол 1,2 110 кВ);

· 4 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда (Қўйлиқ-Хосилот, Тошкент Сити-Ўзбекистон, Ийкота ва Янги авлод электр тармоқлари);

· 3 тасида лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда (Дўстлик, Қумариқ, Қўшкўприк);

· 9 та тармоқдан, 3 тасида ишлар якунланган (Спутник-Карьер, Юртим-ТЦ-5, Ботаника-Ўзбексельмаш);

6 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда (Қатортол-Ювелир, Юнусобод-ОДО, Қўйлиқ-Панель, Текстилный-ТТМ, Ботаника-ОДО ҳамда “Янги Авлод” МСЗ ҳудудидан ўтган ЭУТни кўчириш).

 

Батафсил

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati