

⚙️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ушбу ишлар доирасида ОТҚ-220 кВ кучланишли Л-СЛ-1 бўлинмасининг ЛР-220 кВ линия ажратгичи ва алоқа қурилмаларини демонтаж қилиш ва замонавий, юқори ишончлиликка эга бўлган янги ускуналарга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
⚡️ Реконструкция жараёнида хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиниб, мутахассислар томонидан доимий назорат олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати