2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 02.06.2026
  • 44

✔️ Электр қурилмаларига навбатма-навбат кучланиш берилмоқда

110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясидаги Т-2 трансформаторига кучланиш берилди.

Энди 6 ва 10 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмаларга навбатма-навбат кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

✅ Электр таъминоти тўлиқ тикланди

110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида юзага келган носозликни бартараф этиш бўйича олиб борилган тезкор таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди.

► 2026 йил 2 июнь куни соат 01:00 дан бошлаб подстанция қурилмаларига босқичма-босқич кучланиш бериш ишлари бошланди. Айни вақтда истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди ва тармоқлар меъёрий иш режимига қайтарилди.

Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар сабаб юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat