Покистон ҳукумати мамлакатда 1 кВт·соат электр энергияси нархини 5,75 ПКРга (кВт·соати 2 АҚШ центи) оширишга рухсат берди, бу эса 19 фоиз ошганини билдиради.
Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги сабабли уч йил муддатга энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати хабар берди.
Бугун "Hududiy elektr tarmoqlari" Samarqand hududiy filiali | Rasmiy kanali’да “«Svet» yo‘q! Kim aybdor?” номли мақола эълон қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги янги раҳбари, жаноб Анди Аранитасининг тайинлови муносабати билан мазкур банкнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи хоним бошчилигидаги делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.
Ҳамдўстлик давлатлари энергия сармоядорлари ва тартибга солувчиларга ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш ва электр тармоқларини ривожлантириш бўйича истиқболли схемаларни синхронлаштиришда ёрдам бермоқчи. Механизмлар сифатида улар CВАМни жорий этиш, CО2 эмиссияси квоталари ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун яшил сертификатлар савдоси учун end-to-end тизимини яратишни муҳокама қилмоқдалар.
Саволнинг жавоби фақат таъминотчиларга эмас, истеъмолчиларга ҳам боғлиқлиги “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд филиалида ўтказилган матбуот анжуманида қайта-қайта таъкидланди.
Фақат барчани битта савол қийнайди. Аввал қиш мавсумида электрда узилиш бўларди, нега ҳозир ёз фаслида ҳам жойларда элект энергиясида кўп узилишлар кузатилмоқда? – Бунга асосий сабаблардан бири — маҳаллалардаги дарахтларнинг электр узатиш линияларига тегиб, симларнинг узилиши, электр энергиясининг йўқотилиши, – дейди Ҳудудий электр тармоқлариАЖ Самарқанд филиали директори Умид Назаров. – Албатта, буни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Сирдарёлик Равшан Хўжанов узоқ йиллардан бери энергетика соҳасида фаолият юритади. У 2007 йилдан бери Германияда яшаб келмоқда. Мутахассис қандай қилиб Германияга бориб қолгани, у ердаги ҳаёти, Ўзбекистонга қайтиб, Молия вазирлигида маълум муддат ишлагани, мамлакатда энергетиканинг келажагини қандай кўриши ҳақида Kun.uz’га гапириб берди.
Фарғона вилоятида 6 ой давомида 18 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти узоқ йиллар энергетика тизимида раҳбарлик вазифаларида самарали фаолият олиб борган соҳамиз фахрийси ва фидоийси Абдуллаев Хамидулла Набибуллаевич вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Энерготизмда таъмирлаш ишларини жазирама ёзда эмас, балки апрель ва октябр ойларида тартибли, кенг миқёсда амалга ошириш вазиятни юмшатади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram–каналида фикрларини баён қилди.
Ўзбекистонда табиий монополиялар, жумладан, электр энергияси, газ, алоқа, йўллар ва авиация билан боғлиқ соҳаларда босқичма-босқич мустақил бозор регуляторлари институти жорий этилади. Рақобат қўмитаси 2025 йилгача бу бозорлардаги тарифларни тартибга солишни уларга топшириши керак бўлади.
5 июль куни Пискент туманидаги «Учқун агробизнес» фермер хўжалигига тегишли 9,2 гектар ер майдонидаги ғалладан бўшаган сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилгани сабабли табиатга 17,4 млн сўм зарар етди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Республика бўйича ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида, шунингдек, аҳоли хонадонларида қуёш фотоэлектр станцияларини жорий этишда белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш, қурилмалар сифатига эътибор бермаслик, арзон ва авваллари ишлатилган бўлиб, ўз номинал фойдали иш коэффициентини йўқотган қурилмалардан фойдаланиш каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тавсиявий техник топшириқ наъмунаси ишлаб чиқилди.
Статистика агентлиги расмийси ташқи савдо бўйича эълон қилиб бориладиган статистик ҳисоботлар жуда юзаки экани ҳақидаги саволга жавобан, товарлар кесимида экспорт-импорт маълумотлари базаси жуда катта бўлгани учун улар БМТнинг тегишли порталига жойлаб борилишини айтди. Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Талимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоқларининг қарийб чорак қисми ва юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан зиёд вақтдан буён ишлаб келмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Ҳосилдан бўшаган далаларга ўт қўйиш қачон барҳам топади? Ваҳоланки, ҳар йили ҳали буғдой ўрими бошланмасдан аввал экология мутасаддилари сомони йиғиштириб олинадиган экин майдонларига ўт қўймаслик ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб боришади. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ҳеч кимнинг ҳеч нимадан хабари йўқдай далаларга яна ўт қўйилаверади.
Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бино-иншоотларига ўрнатилган қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга, туман электр таъминоти корхонаси тармоғига ҳам электр энергиясини узатмоқда.