ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Energy Today: АҚШда энергия тақчиллиги
  • 27.07.2023
  • 85

#Хориж_хабарлари

Биз Англияда энергия тақчиллиги ўсиб бораётгани ҳақидаги хабарларга ўрганиб қолганмиз, аммо ажабланарлиси шундаки, Қўшма Штатлардан рақамлар билан янгиликлар камроқ келади ва бугунги кунда у ерда вазият умуман яхши эмас.

34,2 миллион уй хўжаликлари энергия тақчиллиги чегарасидан пастда, яъни субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлса-да, бироқ федерал қўллаб-қувватлаш маблағлари 29 миллион уй хўжаликларига етиб бормайди.

Статистикага кўра, АҚШда ўртача уй хўжалиги 2.4, яъни, Қўшма Штатларда тахминан 82 миллион киши энергия тақчиллиги чегарасида яшайди. Бу йил вазият ўтган йилгидан ҳам ёмонроқ.

NEADA (кам таъминланган фуқароларга энергия таъминоти ёрдам ташкилоти) ҳисоб-китобларига қараганда, АҚШ истеъмолчиларининг коммунал тўловлари бу ёз ўтган йилдагига нисбатан деярли 12 фоиз юқори бўлиб, ўртача 578 долларни ташкил қилади.

Ғарбий ва жануби-марказий ҳудудларда харажатлар июнь ҳамда август ойлари орасида ўртача 706 долларгача кўтарилади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8519

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>