ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
het.uz — Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
  • 01.08.2023
  • 177

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш  ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил  2 август соат 00:00дан 3 август соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қиламиз.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан  ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

Манба: https://t.me/hetmuloqot/13214

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>