ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Сирдарёда қурилаётган янги ИЭС учун юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари Ўзбекистон электр энергетика умумтизимига уланди
  • 28.07.2023
  • 120

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида давлат–хусусий шериклик тамойили асосида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик станцияси қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланмоқда.

2023 йил 26 июль куни мазкур янги ИЭС учун янгидан барпо этилган 220/500 кВли “ACWA POWER SIRDARYA” подстанциясига кучланиш берилди.

Кеча, 27 июль куни 500 кВ кучланишли, ишчи номи Л-557 ҳамда Л-550 бўлган электр узатиш тармоқлари Ўзбекистон электр энергетика умумтизимига уланди.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида барпо этилаётган 1500 МВт қувватли янги ИЭСнинг дастлабки қувватлари (500 МВт) август ойи якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

 

Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/8544

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>