“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ ўртасида “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида бирламчи электр қурилмалар етказиб бериш бўйича қиймати 9,5 млн АҚШ доллар бўлган шартнома имзоланди.
Бугун, 3 май куни Душанбеда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Германиянинг Siemens компанияси билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Навоий вилоятларида иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича келишувга эришилди. Kun.uz мухбирининг Берлиндан хабар беришича, бу ҳақда 2 май куни Германия–Ўзбекистон бизнес форумида маълум қилинган.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 26- апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки вице-президенти Константин Лимитовский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни санаб ўтди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Хитой Халқ Республикасининг “Energy China Overseas Investment Division China Gezhouba Group Overseas Investment Co.,Ltd.” компанияси ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича шартномалар имзоланди.
Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бугун, 2023 йил 27 апрель санасида daryo.uz ахборот нашрида «“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” йил бошидан бери 846 млрд сўм зарар кўрди» сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 24-26 апрел кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасида “Иннопром. Марказий Осиё” учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 25 апрел куни Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов кўргазма доирасида Татаристон Республикасининг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–419-сон, 10.11.2022 й.) қабул қилинди
Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга, март ойида эса 12,9 фоизга қисқарди. Уч ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга камайди. Кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам пасайди.
Жорий йилнинг 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг “State grid - CET” компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Энергетика вазирлиги, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 апрель куни Ширин шаҳрида “Ўзбекистон ёшлар форуми” ташкил этилади.
Америка Қўшма Штатлари Энергетика Ассоциацияси Ўзбекистонда энергетика тизимининг барқарорлиги ва ишончлилиги бўйича тадқиқот ўтказди. “Дарё” ушбу мақолани эътиборингизга тақдим қилади.
Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватга эга шамолдан электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда энергия сақлаш тизими (аккумулатор) лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича тендернинг Таклифлар сўрови ( RFP ) босқичи бошланди.
Энергетика соҳаси бўйича эксперт Равшан Хўжанов Kun.uzʼга тақдим этган мақоласида Ўзбекистонда энергия бозорини либераллаштириш, соҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш ва тариф сиёсати бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистонда жорий ойда энергетика инқирози юз берди, электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар, қатор корхоналар фаолияти тўхтаб қолиши ва саноат ишлаб чиқаришининг қисқариши, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг камайиши кузатилди.Бу мамлакатда пандемиянинг энг юқори чўққиси кузатилган ва ноаниқликлар кучайган 2020 йил июль ойидан бери кутилаётган инфляциянинг энг юқори кўрсаткичи бўлди (аҳоли кутилмалари — 19,7 фоиз, тадбиркорлик — 20,1 фоиз). Кейинчалик кутилмалар ва расмий инфляция (14,4%) ўртасидаги фарқ 5,3−5,7% га етди.
Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” подстанциясини боғловчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, инқирозли коммуникация, дезинформация ва фейк хабарларга қарши курашиш, қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш” мавзусидаги уч кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.