ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
minenergy.uz — Энергетика вазири ва Осиё инфратузилма инвеститсиялари банки вице-президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди
  • 28.04.2023
  • 119

Жорий йилнинг 26- апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки вице-президенти Константин Лимитовский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда халқаро молия институтлари кўмагида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик, иссиқлик электр станциялари қуриш, электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда гидро электр станцияларни таъмирлаш ишлари лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан фикрлар алмашилди.

Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқиш юзасидан таклифлар берилди. Жумладан:

 

 

 

Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини молиялаштириш: Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари бўйича халқаро компаниялар (China Gezhoba Group, CC7, Huaneng, ACWA Power, Masdar) билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, Олмалиқ ва Навоий кон металлургия комбинатларига ўз эҳтиёжлари учун 500-1000 МВт қувватга эга стансияларни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида қуриш режалаштирилаётганлиги;

➖ Сурхондарё вилояти (Stoun City)да 1560 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида инвесторлар Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан маблағ жалб қилиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги;

Электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳаларини молиялаштириш: Янги қувватлар учун электр энергиясини узлуксиз таъминлаш мақсадида 1000 км узунликдаги янги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 5 та подстанция қуриш бўйича “Xian Electric i State Grid – CET” билан ишлар олиб борилаётганлиги;

 

 

 

➖  Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш: “Яшил” иқтисодиётга ўтиш дастури доирасида 2022 йилда давлат муассасалари ва ижтимоий соҳа объектлари томларига умумий қуввати 49 МВт бўлган қуёш панеллари ва 722,6 млн литр ҳажмдаги қуёш сув иситгичлари ўрнатилди ва “Яшил энергия” ихтисослаштирилган корхонаси ташкил этилди. Панелларни ўрнатишни жадаллаштириш, шунингдек, уларнинг таннархини пасайтириш мақсадида Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилаётганлиги;

Зарафшон ГЭСининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратиш: Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ҳукуматлари ўртасида Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёсида гидроэлектр станция қурилишини ўрганиш ва лойиҳанинг янгиланган техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант маблағларини жалб қилиш бўйича фаол иш олиб борилаётганлиги масалалари айтиб ўтилди.

Маълумот учун: Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раҳбарияти ўртасида жорий йилнинг 12 январь куни Zoom платформаси орқали онлайн ва Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида 20 февраль куни Банкнинг Пекиндаги штаб-квартирасида учрашувлар бўлиб ўтган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Maнбa: https://minenergy.uz/uz/news/view/2774

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>