ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Диққат, эълон!!!
  • 27.07.2023
  • 89

«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясида АТ-1-220 кВ автотрансформатор газ ҳимоясидан авариявий ўчгани сабабли, созлаш-синаш ишларини олиб бориш зарурияти туфайли бугун ярим кечаси, яъни 2023 йил 28 июль санаси соат 00:00 дан тонгги 06:00 гача АТ-1 трансформаторини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

⚡️ Истеъмол ҳажми камайган тунги вақтдаги таъмирлаш ишлари соатларида АТ-1 трансформаторининг юкламаси АТ-2 трансформаторига ўтказилади.

✍️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>