Янгиликлар
500 КВ ЛИ «СУРХОН–ПУЛИ-ХУМРИ» (ХЎЖА-АЛВОН) ЭЛЕКТР ТАРМОҒИНИ ҚУРИШ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАСИНИНГ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ
  • 31.08.2020
  • 819

   Ўзбекистон–Афғонистон муносабатлари

   Афғонистоннинг тарихи бевосита юртимиз тарихи билан боғлиқ. Тарих зарварақларига разм солсангиз, Афғон давлатчилиги тарихи XVII асрдан бошланганига гувоҳ бўласиз. Бунга қадар афғон диёри ҳудудлари Турон ва Эрон ҳукмдорлари тасарруфида бўлган. Хусусан, араб халифалигига қадар гоҳ туркий ҳоқонлар, гоҳида эса эроний шоҳлар тасарруфида бўлган. Кейинроқ ғазнавий, хоразмшоҳлар, мўғуллар, темурийлар, бобурийлар салтанатининг, Бухоро амирлигининг таркибий қисми саналган.

 

   Афғон эли — эрк ва ҳурриятга интилган озод халқ. Тарих саҳнасида буни мустамлакачиларга қарши олиб борилган миллий озодлик кураши мисолида кўришимиз мумкин.

   Тарихий муштаракликни тиклаш, яхши қўшничилик алоқаларини давом эттиришни ният қилган Президентимиз ҳар доим Афғонистон мамлакати ва афғон халқига хайрихоҳ бўлиб келмоқда.

   Ўзбек халқида бир доно мақол бор: «Қўшнинг тинч — сен тинч». Бу жумлани халқаро дипломатия тушунчаси билан ифода этсак, қўшни давлатлардаги тинчлик-фаровонликдан биз ҳам манфаатдормиз. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: «Афғонистон хавфсизлиги — бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётнинг гаровидир», дея таъкидлаб ўтган эди.

 

 

   Афғонистон делегациясининг ташрифи

   Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 28–29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Ташки ишлар вазири Ҳаниф Атмар жаноблари бошчилигидаги Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтди. Илк учрашувлар 28 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, Афғонистонда энергетика, темир йўллар қурилиши, савдо ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

 

   Мазкур ташриф доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоклари» акциядорлик жамияти ва «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) электр тармоқлари компанияси ўртасида Афғонистон Ислом Республикасига электр энергиясини етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, 500 кВ кучланишли «Сурхон–Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш инвестицион лойиҳаси бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Марказий бошқарув аппарати биносида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазири Яма Шамс (Yama Shams), «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компанияси раҳбари Аҳмад Доуд Ноорзаи (Ahmad Daud Noorzai), компания мутасадди ходимларидан Аҳмад Шахер Даштий (Ahmad Shaheer Dashty), Самер Ҳайран (Sameer Hairan) ва Маъсуд Седиқярлар (Masood Sediqyar) иштирок этишди. Электр энергетика соҳасидаги Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлик масалалари «Ўзбекистон миллий электр тармоклари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Б.Элмуродов ва С.С.Артиков, Бошқарув раисининг инвестициялар бўйича ўринбосари Ф.М.Қурбонов ҳамда Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси, шунингдек Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси мутасадди ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

 

 

   Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тарихи

   Афғонистон Ислом Республикасини ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш ва шу йўл билан Афғон диёрида барқарор вазиятни таъминлаш мақсадида 2002 йилдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорт амалиёти олиб бормоқда.

   Дастлабки йилларда 62,4 млн. кВт•соатгача электр энергияси ҳаво тармоқларининг технологик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компанияси билан ҳар йил тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан электр энергияси етказиб берилган. Афғонистонга электр энергияси «Хайратон» подстанциясидан (Ўзбекистон) «Перевалочная база» (Афғонистон) подстанциясига 10 кВ электр кучланишли ҳаво тармоқлари орқали етказиб бериш таъминланган.

   2009 йилда 220 кВли «Наимобод–1» ва «Наимобод–2» — ҳар бирининг ўтказувчанлик қувватлари 300 МВтгача бўлган юқори кучланишли ҳаво тармоқларининг қурилиши тугалланиб, ишга туширилгандан сўнг Афғонистон Ислом Республикасига 430 МВт гача қувватда, йиллик тахминий (ўртача) 2 млрд.кВт•соат ҳажмда электр энергияси етказилиб берилмоқда.

   Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, энергетика соҳасида савдо-иқтисодий алоқаларни узоқ йиллар давомида амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзоланди.

   Афғонистон билан қўшничилик алоқаларини янада яхшилаш, унинг чегарадош ҳудудларига электр энергияси экспорт амалиётини ошириш, бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётига чет эл валютаси оқимини кўпайтириш, Республикамизнинг халқаро майдондаги мавқейини ошириш мақсадида, Ўзбекистон–Афғонистон ҳукуматлараро келушувлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 февралдаги ПҚ-3531-сон қарори асосан айни пайтда 500 кВ кучланишли «Сурхон–Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) электр узатиш линияси қурилиши лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилмоқда. Ҳаво тармоғининг умумий узунлиги 245,6 км бўлиб, унинг 45,0 километри Сурхондарё вилояти ҳудудидан, 200,6 км эса Афғонистон ҳудудидан ўтади.

 

   Бугунги кунда лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, ҳозирда 127 пикетга тўлиқ фундаментлар металли таянчлар ўрнатилди (100%). Бугунги кунда сим тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

   Ҳамкорлик масалалари ОАВ нигоҳида

   Хулоса ўрнида шуни алоҳида такидлаш лозимки, Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлиги икки томонлама самарали бўлиши билан бирга минтақада хавфсизлик ҳамда савдо-иқтисодий, маданий-маърифий алоқалар тараққиёти учун хизмат қилади. Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоклари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштиришдан ташқари Афғонистон делегациясининг ташрифи давомида халқаро автотранспорт бўйича битим лойиҳасини имзолашга тайёрлаш, эксперт музокараларини ўтказиш масалалари, савдо айланмасини ошириш, жумладан, трансчегаравий савдони кенгайтириш ва иккала мамлакат бозорларига харидоргир қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш мақсадида тегишли инфратузилмани ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш тўғрисида келишувга эришилди.

   Батафсил: https://kun.uz/

   Учрашув давомида икки томонлама келишувларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган барча масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида мунтазам алоқалар механизмини жорий этишга ҳам келишиб олинди.

   Батафсил: http://dy.uz/

 

 

   Хотима ўрнида

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Марказий бошқарув аппарати биносида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси аъзоларига эсдалик совғалари топширилди. Афғонистонлик ҳамкорлар ҳам ўз ўрнида «Ўзбекистон миллий электр тармоклари» акциядорлик жамиятига афғон диёридан келтирилган эсдалик совғаларини тақдим этишди.

 

 

   Эътиборингизга uzbekistonmet.uz саҳифаларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) ҳамкорлиги юзасидан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича амалга оширилган ишлар, Марказий Осиё давлатлари Энергетика Кенгашига афғонистонлик энергетикларнинг ташрифи, турли сабаблар туфайли экспорт амалиётида рўй берган носозликлар ва уларнинг бартараф этилиши, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бевосита алоқадор инвестицион лойиҳалар ҳақида берилган кўплаб маълумот ва хабарларни ҳавола этамиз:

   «Сурхон-Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) лойиҳаси: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергияси миқдори яна «0» қийматга тушди: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Марказий Осиё ва Афғонистон энергетиклари Тошкентда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   Ўзбекистон энергетиклари Афғонистондаги носозликлардан хавотирда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   5,0 млд кВт•соат электр энергияси қаерда?!: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Афғон энергетиклари жангарилар етказган зиённи тиклашмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Афғонистонлик муҳандислар электр энергияси импорт амалиётини тиклашди: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Афғонистонлик энергетиклар юзага келган носозликларни бартараф этишмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   Афғонистоннинг «DABS» ширкати билан ҳамкорлик имзоланган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Афғонистоннинг«DABS» ширкатига қарашли таянч устунига зарар етказилгани туфайли электр энергияси экспортида узилишлар содир бўлди: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   Афғонистоннинг«DABS» ширкати электр энергияси импорт амалиётини тиклади: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспорти икки баравар камайди: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ давлатлари Энергетика Кенгаши: соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларининг салмоғи долзарб аҳамият касб этиб бормоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: Президент қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида йирик инвестицион лойиҳа бошланди: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси: 2030 йилга қадар 24 та лойиҳа амалга оширилади: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>