Янгиликлар
АФҒОНИСТОНЛИК МУҲАНДИСЛАР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТ АМАЛИЁТИНИ ТИКЛАШДИ
  • 08.04.2020
  • 751

  Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондан электр энергияси импортини қабул қиладиган юқори кучланишли ҳаво линиясида носозлик юзага келиб, Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан 50 МВт қийматга камайган эди.

  «Da Afghanistan Breshna Sherkat» электр тармоқлари компаниясининг мутахассислари олиб борган таъмирлаш ишлари натижасида 2020 йил 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси носозлик туфайли фавқулотда ўчган Афғонистон ҳудудидаги 220 кВли ҳаво тармоғи 4 апрель куни соат 18:50 да тармоққа уланди. Сўнгра уч кун давомида, асосан кундузги пайтда электр тармоғида таъмирлаш ишлари бажарилиб, бугун — 8 апрелдан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш экспорт амалиёти тўлиқ тикланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>