Янгиликлар
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТДА
  • 11.10.2019
  • 1323

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТДА

 

  2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатлари энергетиклари олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади.

  Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли ҳаво линиялари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Қўшни мамлакатлар диспечерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Мавжуд муаммо ва истиқболдаги режалар Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишларида муҳокама этилади.

  Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Тошкентга Марказий Осиё давлатлари ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси энергетиклари ташриф буюришди. «Ўзбекистон миллий тармоқлари» АЖ мезбон ташкилот сифатида меҳмонларни кутиб олди.

Кенгаш йиғилишида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон электр энергияси соҳаси етакчилари минтақада куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама этишди. Бир сўз билан айтганда, Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё электр энергияси мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги 32-йиғилишида 2019-2020 йил минтақада куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш масалалалари муҳокама этилиб, истиқболдаги режалар ҳақида битимлар имзоланди.

 

Кенгашнинг мувофиқлаштирувчи йиғилишида «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) вакили Салим Салимий ва Муҳаммад Омон Спар (Афғонистон Ислом Республикаси кузатувчи мақомида), «KEGOC» АЖ бошқарув раиси Бакитжан Кажиев, «Қирғизистон МЭТ» ОАЖ бош директори Эмил Куданалиев, «Барки Точик» ширкати раиси Мирза Иброҳим Исмоилзода, Халқаро мувофиқлаштирувчи диспечерлик марказидан Ҳамидилла Шамсиев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар иштирок этишди.

Кенгаш иши якунида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган йиғилиш баённомаси ва келишувлар имзоланди. Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2020 йил ёз фаслида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Telegram: t.me/uzmetaxborotxizmati

 

Манба: facebook

Манба: telegramm

>