Янгиликлар
АФҒОНИСТОННИНГ«DABS» ШИРКАТИГА ҚАРАШЛИ ТАЯНЧ УСТУНИГА ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАНИ ТУФАЙЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЭКСПОРТИДА УЗИЛИШЛАР СОДИР БЎЛДИ
  • 27.04.2020
  • 981

  Хабарингиз бор, яқинда Афғонистон Ислом Республикасининг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) компаниянинг 2020 йил март ойида етказиб берилган электр энергияси учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ олдида шартномавий қарзи мавжудлиги, ушбу муносабат билан «DABS» ширкати номига расмий мурожаат юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устуни

  Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

  Batafsil:      uzbekistonmet.uz/oz/ 

  Подробно: uzbekistonmet.uz/ru/

  Кеча, 2020 йил 26 апрель куни соат 21:10 атрофида Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етиши оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайди.

  Афғонистонлик энергетикларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида бугун «Наибобод» подстанцияси истеъмолчиларига ўртача 40 МВтгача электр энергияси етказиб бериш амалиёти тикланди.

  Ҳозирги кунда, «DABS» ширкати тақдим этган маълумотларга кўра, зарар етган электр тармоғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу амалиётлар бир неча кун давом этиши мумкинлиги маълум қилинган.

  Юзага келган носозлик оқибатида Афғонистон Ислом Республикаси истеъмолчиларига электр энергия етказиб бериш суткасига 3,5 млн. кВт•с атрофида камайиши кутилмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ га «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компаниясидан тақдим этилган суратлардан фойдаланилди

  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукуматлараро келишувга асосан «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 2019 йил 25 декабрда имзоланган шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда.

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ҳудудий электр корхоналарига транспортировка қилиш, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади. Жамиятнинг экспорт амалиётларидан ташқари электр энергияси импорти юзасидан тўлов мажбуриятлари ҳам мавжуд.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>