Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон электр энергия умумтизими импорт амалиёти билан бир қаторда қўшни Афғонистонга электр энергияси экспортини ҳам амалга оширади. Энергетика борасидаги ҳамкорлик Афғонистон Ислом Республикаси билан қўшничилик алоқаларини яхшилаш, қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу ҳақдаги барча маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.
Манба: t.me/uzmetaxborotxizmati/
Ҳавола: uzbekistonmet.uz
«Da Afghanistan Breshna Sherkat» тақдим этган фотосуратлар
Кеча, 2020 йил 2 апрель куни тунги соат 22:15 да Афғонистон энерготизими истеъмоли 450 мВтдан «ноль» қийматгача камайди. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Афғонистонга электр энергиясини узатиб берувчи 220 кВли ҳаво тармоқларида авария ҳолати юз бермаган. Соат 22:30да эскпорт амалиётининг маълум қисми тикланиб, 50 МВтни ташкил этди ва ҳозирги пайтда ҳаво тармоқлари ушбу юклама билан ишламоқда.
«Da Afghanistan Breshna Sherkat»дан олинган тезкор маълумотларга кўра, Афғонистон ҳудудидаги ҳаво тармоғи таянч устунлари шикастланган ва айни пайтда афғонистонлик энергетиклар томонидан носозликларни баратараф этиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati