Янгиликлар
АФҒОНИСТОННИНГ «DABS» ШИРКАТИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТ АМАЛИЁТИНИ ТИКЛАДИ
  • 30.04.2020
  • 867

  Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 21:10 атрофида Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етиши оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайган эди.

  Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

  Batafsil:     uzbekistonmet.uz/oz/

 

  Кеча, 29 апрель куни соат 15:30 да Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 562-сонли таянч устуни соз ҳолатга келтирилиб, Ўзбекистондан олинадиган электр энергияси импорт амалиёти тикланди.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази тақдим этган маълумотларга кўра, кеча Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси экспорт амалиётининг суткалик ҳажми 4,4 млн кВт·соатни ташкил этган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>