
Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПҚ-5001-сон «Бухоро вилояти Пешку туманида қуввати 300–500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», ПҚ-5003-сон «Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», шунингдек 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Лойиҳалар қуввати 500 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек табиий газ истеъмолини камайтиришга қаратилган.
Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мавжуд электр тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш назарда тутилган бўлиб, жумладан «Саримай» уланиш пунктини 500 кВ кучланишли подстанцияга айлантириш кўзда тутилган. Бу эса ишлаб чиқарувчи қувватларни Ягона электр энергетика тизимига ишончли интеграция қилиш ва ҳудудда электр таъминоти барқарорлигини ошириш имконини беради.
Лойиҳалар доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) талабларига мувофиқ экологик ва ижтимоий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар жумласига экологик ва ижтимоий таъсирни баҳолаш ҳамда манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари киради. Ушбу ҳужжатлар қуйидаги иловаларда келтирилган.
Иловалар:
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати