
“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг тасарруфидаги электр тармоқлари ва подстанцияларида электр жиҳозларининг техник ҳолатини барқарор сақлаш, ишончлилигини ошириш мақсадида профилактика ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

220/110/10/6 кВ кучланишли «Повулғон» подстанциясида модернизация ишлари; 220/110/10 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанцияси Л-Химзавод-2 бўлинмаси ҳамда ток трансформаторини жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда мазкур туманларда энергия ресурсларига талаб 49 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу боис, истиқболда ишга тушириладиган лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва тадбиркорларни энергия ресурслари билан ишончли ҳамда барқарор таъминлашга қаратилган беш йиллик дастур ишлаб чиқилди.

Мисол учун, мутахассислар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Паркент ва Янгибозор туманлари ҳудудидан ўтган Л-502 электр узатиш тармоғи дрон-тепловизор кўригидан отказиб, аниқланган жузъий камчиликлар таъмирлаш бригадалари томонидан бартараф этилмоқда.

Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиш ҳамда Давлатобод туманида электр таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш топширилди.

Аввалроқ ушбу тажриба асосида ҳар бир ҳудуддан биттадан танлаб олинган 14 та туманда намунавий тизим яратиш вазифаси қўйилган эди. Шу мақсадда ишлар «маҳаллабай» ташкил этилиб, энергетика соҳасидаги муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва манзилли чоралар кўриш йўлга қўйилди.

Машғулот давомида ёнғин хавфи юзага келганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ва ФВДвТ хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, фавқулодда вазият оқибатларини тезкор бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.

Семинар давомида ходимларнинг касбий малакасини ошириш, электр қурилмаларида хавфсиз ва самарали ишлаш, замонавий талаблар асосида иш жараёнларини ташкил этиш бўйича назарий ва амалий билимлари мустаҳкамланди.

Диспетчерлик хизматларининг хабар беришича, ягона энергетика тизимида бир неча поғонали аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида Республикамизнинг айрим ҳудудларида фавқулодда ўчишлар кузатилди.

Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда. Қўшимча маълумот берилади.

Бугун, 2026 йил 14 август куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ёш ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказди.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида электр ва газ таъминотидаги мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш, тармоқлар барқарорлигини ошириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

35/10 кВ кучланишли «Манак» подстанциясида Т-1-2500 кВА куч трансформатори ва уланмаларида кучланишли жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Таъмирлаш давомида ускуналарнинг техник ҳолати ҳамда релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилиб, лаборатория синовлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ бўйича белгиланган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.

Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан тезкор ходимларни мустақил ишлашга тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида махсус амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

Аввало, энергетика паспорти нима учун керак? Маҳаллада электр ва табиий газ таъминотига оид маълумотлар тарқоқ ҳолда эмас, ягона тизимда кўриниши учун.

Бугун соат 17:09 да Қашқадарё вилоятида жойлашган "Қарши" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Каракитай электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Давлатобод туманида энергетика тизимини такомиллаштириш бўйича берилган топшириқларни изчил амалга ошириш мақсадида Ислоҳотлар штаби вакили, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва ҳудудий филиал раҳбарлари жойларда ташриф буюрдилар. Ташриф давомида электр тармоқларидаги техник ва тижорий йўқотишларни камайтириш, трансформатор пунктларини янгилаш, ақлли ҳисоблагичларни жорий қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Асосий мақсад — ҳудуд аҳолисига барқарор ва сифатли электр таъминотини таъминлашдир.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A.Aripovning 2026 йил 4 июлдаги “Республикада ёз мавсумида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган “Долзарб 60 кун” тадбирини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси”даги 125-сон баёни ижроси юзасидан “Ўзбекистон МEТ” АЖнинг маъмурий биносида амалий машғулот ўтказилди.