Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро иқтисодий форум ўз ишини бошлади. Форумнинг биринчи куни асосан иштирокчиларни рўйхатга олиш, (COVID–19) — коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик чоралари, яъни юқумли касаллик бўйича тиббий таҳлиллар топшириш, форум доирасида ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш истагини билдирган ҳукумат аъзолари ва ишбилармон доира вакилларини кутиб олиш билан ўтди.
Дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган иштирокчилар қатнашаётган Форум ишида махсус мулоқот ва келишув майдончалари ташкил этилган бўлиб, унда ҳамкорлик битимлари, келишув ва шартномалар имзоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида халқаро ҳамкорлар таклифига биноан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари иштирок этмоқда.
⇒ Эътиборингизга Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро алоқалари доирасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг россиялик ҳамкорлар билан амалга ошираётган лойиҳалари ҳақидаги маълумот ва хабарларни тақдим этамиз:
ЎЗБЕКИСТОН–РОССИЯ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК
СОТРУДНИЧЕСТВА РОССИИ И УЗБЕКИСТАНА В ЭНЕРГЕТИЧЕСКОЙ СФЕРЕ
АО «НЭС Узбекистана» и ОАО «Россети» провели переговоры о следующих этапах сотрудничества
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ўзаро манфаатли битимлар имзоланиши кутилмоқда
МОСКВАДА МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ
В МОСКВЕ ПРОШЁЛ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИЧЕСКИЙ СОВЕТ СНГ
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati