Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари филиаллари муҳандис-техник ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
  • 17.03.2021
  • 565

  Бугун, 17 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ва Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Санкт-Петербург энергетика малака ошириш институти ректори, профессор А.Н.Назаричёв ўртасида Магистрал электр тармоқлари филиаллари муҳандис-техник ходимларининг малакасини ошириш  бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ҳамда Санкт-Петербург энергетика малака ошириш институтининг ҳамкорлиги уч босқичли йўналишда давом эттирилади.

Бу ҳақда батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6225  

  Ўзаро ҳамкорлик юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларида хизмат қилаётган мутахассисларнинг иш самарадорлигини ошириб, магистрал электр тармоқлари ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

2020 йил давомидаги ҳамкорлик ҳақида:  https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6197

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>