Янгиликлар
“Инно Пром” саноат кўргазмаси доирасида Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишув имзоланди
  • 06.04.2021
  • 525

  Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда ўтказилаётган “Инно Пром” саноат кўргазмасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Аниқроғи, мулоқот майдончасидаги музокаралардан сўнг хорижий ҳамкорлар билан бир нечта битим ва келишувларга эришилмоқда.

  Жумладан, бугун, 6 апрель куни Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишув имзоланди.

  Келишувга асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ишчи-ходимларининг малакасини ошириш, “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи”нинг синов маркази лабораториясида мутахассисларни ишлаб чиқариш технологиялари билан таништириш, шу билан бирга, электр узатиш тармоқларини қуришда янги ишланмалар ва ёндашувлар ҳақида Акциядорлик жамияти таркибидаги қурилиш-монтаж корхоналари вакилларига тақдимот ҳамда ўқув семинарлар ўтказиш белгиланди.

Веб-саҳифаTelegramFacebookInstagramTwitter

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>