Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, ЯНГИ ҚУВВАТЛАР, ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ
  • 10.11.2020
  • 1238

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари филиаллари, 2 та «Energo-IT» ва «Магистралэлектртармоққурилиш» филиаллари, 1 та «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ лойиҳалаш институти, 2 та «Энергомахсусавто» МЧЖ (транспорт) ва «Gridcon» МЧЖ (қурилиш) корхоналари мавжуд бўлиб, ушбу корхоналарда жами 4 341 нафардан ортиқ ходимлар фаолият юритишмоқда.

 

 

 

  Жамият тасарруфида жами 35–500 кВли 78 та подстанциялар ва 10 180,0 км узунликдаги ҳаво тармоқлари орқали электр энергияси узатиш (транспортировка) амалга ошириб келинмоқда.

  Магистрал электр тармоқлари объектларини 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирлар тўлиқ ва сифатли тугатилди.

  Жумладан: умумий қуввати 881 МВА бўлган 10 та куч трансформаторлари, 91 та 110–500 кВли ўчиргичлар, 19 та компрессор қурилмалари ва 1148,2 км узунликдаги 110–500 кВ ҳаво линияларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

  Шу билан бир қаторда, жорий таъмирлаш режасига асосан 110–500 кВли электр ускуналарида 247 дона подстанция трансформаторлари ва автотрансформаторлар (йиллик режага нисбатан 108 фоиз), 1391 дона ўчиргичлар (102 фоиз), 43 дона ҳаво компрессорлари (105 фоиз) ҳамда 3 844,7 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида (106 фоиз) жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Электр тармоқлари ишончлилигини ошириш мақсадида 1450 дона ЛК русумли изоляторлари ўрнатилди.

 

 

 Республиканинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳолининг электр энергиясига ортиб бораётган талабини тўлиқ қоплаш мақсадида, Жамият тассаруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойида подстанцияларда жами 1500 МВА янги қувватлар яратилди.

Жумладан, модернизация дастури асосида 9 та подстанцияда жами қўшимча 1100 МВА қувват ишга туширилди.

Андижон вилоятида («Юлдуз» ПС – 1 дона 75 МВА), Фарғона вилоятида («Сокин» ПС – 1 дона 75 МВА, «Ўзгариш» ПС – 1 дона 250 МВА), Жиззах вилоятида («Сари-Бозор» ПС – 2 дона 124 МВА), Сурхондарё вилоятида («Денов» ПС – 1 дона 23 МВА, ПС «Шеробод» – 1 дона 30 МВА), Тошкент вилоятида («Адолат» ПС – 2 дона 100 МВА), Тошкент шаҳри («Юксак» ПС – 1 дона 23 МВА).

► Шу билан бирга, янги қурилишлар дастури асосида, Тошкент вилояти аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, қўшимча қуввати 400 МВА янги 220 кВли «Сирғали» ПС ишга туширилди.

 

 

  Бундан ташқари, юртимизнинг шимоли-ғарбий ҳамда жанубий ҳудудларини (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари) электр таъминоти ишончлилигини мустаҳкамлаш мақсадида «Тахиатош ИЭС»дан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача 220 кВли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 кВ «Сурхон–Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) электр узатиш тармоғининг қурилиши (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) ишлари якунланди.

  Магистрал электр тармоқларининг бино ва иншоотларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида Тошкент вилоятида «Адолат» подстанцияси, Сирдарё вилоятида «Феруз» ва «Гўзал» подстанциялари, Жиззах вилоятида «Сарибозор» подстанцияси, Хоразм вилоятида «Хозарасп» подстанцияси, Сурхондарё вилоятида 500 кВли «Сурхон» ва «Шеробод» подстанциялари бино ва иншоотлари мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. шунингдек, Тошкент шаҳрида МЭТ филиалининг янги маъмурий биноси замонавий услубда қуриб фойдаланишга топширилди.

► Куз-қиш мавсумида фавқулотда ҳолат юзага келганда фойдаланиш учун зарур 3 дона турли қувватдаги куч трансформаторлари, 56 тонна трансформатор мойи, 74 дона металл таянчлари, 16 дона темир-бетон таянчлари, 1,7 тонна техник пластиналари, 1 тонна селикагель, 15 тонна турли русумли симлар, 9,8 кабель маҳсулотларининг авариявий захираси яратилди.

 

 

Авариявий ҳолатларни олдини олиш, электр ускуналаридаги қизишларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида 4 дона тепловизор ҳамда 78 та пирометрлар харид қилиниб, ҳудудларга етказилди.

  Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та Навбатчи гуруҳлар бригадаси тузилган бўлиб, улар махсус автотранспорт воситалари, алоқа аппаратлари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

  Ҳозирда Жамият томонидан жами 131 та махсус автотранспорт, 85 та юк автотранспорти, 33 та механизмлардан фойдаланиб келинмоқда. Магистрал электр тармоқлари филиалларининг ишчи ходимларига куз-қиш мавсуми учун 2 304 та махсус кийимлар, 1 789 та чарм пойабзаллар ҳамда 500 та ҳимоя каскаси, 203 дона турли кучланишдаги кучланиш кўрсаткичлари (УВН) харид қилиниб, ҳудудларга етказилди.

  Ходимларини малакасини ошириш мақсадида 2020 йил учун жамиятнинг «Йўл ҳаритаси» тасдиқланган ва шунга асосан жорий йил январь-октябрь ойларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

  Жамиятнинг ходимларни малакасини ошириш бўйича Россия Федерациясининг Санкт-Петербург малака ошириш энергетика институти билан музокаралар олиб борилди. Музокаралар натижасига кўра, пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, онлайн тарзда 15 нафар подстанциянинг оператив ходимларини ўқитишга эришилди.

  Бундан ташқари, «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассис ходимларини малакасини миллий диспечерлик тизимини назорат қилиш ва маълумотларни йиғиш бўйича (SСADA) ва энергияни бошқариш тизими (ЕМS) жорий этилиши бўйича 20 нафар раҳбар-ходимлар ўқитилди.

 

 

► Энергетика соҳасида ҳалқаро илғор технологиялар билан таништириш ҳамда замонавий иш усулларини ўрганиш мақсадида, Жаҳон банки кўмагида Европани Дания давлатининг «ENERGINET» компанияси билан «Қайта тикланувчи энергия манбааларини интеграциялаш» бўйича 13 та раҳбар-ходим онлайн семинарларда қатнашди.    

► Жамиятнинг 53 нафар ходимлари малака ошириш ўқув курсларга юборилган;

► Марказлашган ҳолда 967 нафар маъмурий-техник ходимлар  ўз корхоналарида ўқитилди.

► Умуман олганда, Ўзбекистон энергетика соҳасида, хусусан электр энергетикаси тармоғида бир неча йиллардан буён рақамли технологиялардан самарали фойдаланилиб келинади. Айни пайтда эса уларни ҳар томонлама мукаммал, замонавий дастурлар ҳисобига янгилаш, такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

© «Ўзбекистон–24» телеканали

  Хулоса шуки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖда рақамлаштириш бўйича бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мақсад эса аниқ — Акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий фаолият тизими самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими — ERP дастурини, шу билан бирга, юқорида таъкидланганидек, диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси — SCADA дастурини жорий қилиш.

  Бир сўз билан айтганда, соҳада рақамли иқтисодиёт унсурларини амалиётга татбиқ этиш — тежамкор, самарадор ва тезкор иш тамойиллари асосида Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар мажмуидир.

Қўшимча маълумотлар:

⇒ «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИНАЁТГАН РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАРИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/529 

⇒ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ КОРХОНАЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/555

⇒ ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА «ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОДЕКСИ» ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ ВА БОЗОР ҚОИДАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/556

⇒ ЭНЕРГЕТИКАНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ: ТАЪМИНОТНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ҲАМДА ИШОНЧЛИЛИГИ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ХАВФСИЗЛИК ВА РИВОЖЛАНАЁТГАН ЗАМОНАВИЙ ДУНЁ ТАЛАБЛАРИГА МОС САМАРАДОРЛИК

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/538  

⇒ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР СОНИ КЎПАЯДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/530  

⇒ «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/521  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>