Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда “Россети” АЖ ўртасида ҳамкорлик амалиётларининг навбатдаги босқичлари юзасидан музокаралар учрашуви бўлиб ўтди
  • 06.04.2021
  • 675

  Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда «Иннопром–2021» халқаро саноат кўргазмасининг иккинчи иш куни ўз ишини давом эттирмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.

  Халқаро келишувлар доирасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда “Россети” АЖ (ПАО “Россети”) ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтди. Акциядорлик жамияти биносида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва келгусида инвестиция лойиҳаларини бажариш юзасидан амалиётлар босқичи муҳокама этилди.

  Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Россети” АЖ ўртасида тажриба алмашиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш ҳам бугунгача йўлга қўйилган ҳамкорликнинг асосий қисми эканлиги таъкидлаб ўтилди.

  ‖ Веб-саҳифаTelegramFacebook  ‖ InstagramTwitter  ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>