
Бугун, 2026 йил 5 апрель куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «International Tashkent Marathon – 2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2026 йил 5 апрель куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «International Tashkent Marathon–2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати эътиборингизга навбатдаги ҳисоботини — 2026 йилнинг март ойи давомида магистраль тармоқлари эксплуатациясига оид эълон қилинган маълумотномалар ва тезкор хабарлар ҳаволасини тақдим этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35 кВ кучланишли энергетика объектлари ходимлари билан бирламчи йўриқномалар ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирфа пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек ва Яшнобод туманлари мутахассислари иштирок этишди.

"Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанцияси электр қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилди.

«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруффидаги 110 кВ кучланишли «Обод» подстанциясида электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда тизимни тезкор қайта тиклашга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Пайшанба — 2026 йил 2 апрель куни “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ғайрат Гаибович Аҳмедов иштирокида ёшлар билан учрашув тадбири доирасида 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанциясига пресс-тур уюштирилди.

Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, у орқали интернет фойдаланувчилари, яъни истеъмолчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2026 йил 1 апрель ҳолатига жами 45 та бўш иш ўринлари мавжуд:

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л–Ч–С-1 ҳаво электр узатиш тармоғида 150–160-сонли таянчлар оралиғида техник ишлар бажарилди.

Facebook.com ижтимоий тармоғида “ТЎРАҚЎРҒОНДА ЯНГИ ИХТИРО” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «Сабзавот» подстанциясида мукаммал таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

Бугун, 02 апрель куни "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида пайшанба — "Ёшлар куни" доирасида Филиал директори Обидов Бахтиёр Тохирович ёш мутахассисларни муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилларни ўрганиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни янада кенгайтириш мақсадида ёш муҳандис ходимлар билан, шунингдек, Филиал мутахассислари Андижон давлат техника институти “Электр муҳандислиги” кафедраси 2-босқич талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.



"Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 220/110/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясида режали техник ишлар олиб борилди. 75-сонли ижозат-топшириқнома асосида очиқ тақсимлаш қурилмасининг Л-Ю-Р В-110 кВ 110 кВ қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида ёшлар сиёсати борасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Саксонота» маҳала фуқаролари йиғини ҳудудидан ажратилган 5 гектар ер майдонида "Яшил белбоғ" боғи яратмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг юқори кучланишли (35-110-220-500 кВ) электр тармоқлари подстанцияларининг электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатувчи ходимлари учун махсус 10 кунлик малака ошириш курслари олиб борилмоқда.

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Нурота» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мазкур ишлар доирасида подстанция ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда уларнинг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.