2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Магистрал электр тармоқлари ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда
  • 01.04.2026
  • 10

#малака_ошириш

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг юқори кучланишли (35-110-220-500 кВ) электр тармоқлари подстанцияларининг электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатувчи ходимлари учун махсус 10 кунлик малака ошириш курслари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жамият томонидан 2026 йил давомида ходимларнинг касбий маҳоратини янада юксалтиришга қаратилган қатор тадбирлар режалаштирилган. 

Хусусан, ходимлар меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари, 220-500 кВ кучланишли подстанциялардаги электр қурилмаларининг реле ҳимояси ҳамда автоматика панелларини эксплуатация қилиш бўйича ўз тажрибаларини бойитадилар.

Шу билан бирга, 220 кВли электр ускуналарида тезкор қўшиб-ўчириш амалиётларини бажариш ҳамда трансформаторлар ва аккумуляторлардан тўғри фойдаланиш каби муҳим йўналишларда ҳам ходимларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Мазкур ўқув дастури якунида иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари баҳоланиб, муваффақиятли ўтган мутахассисларга тегишли сертификатлар топширилади.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/19536

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati