2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЯШИЛ МАКОН: Акциядорлик жамиятининг "Яшил белбоғ" боғида манзарали дарахт экиш ишлари давом эттирилмоқда
  • 01.04.2026
  • 8

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Саксонота» маҳала фуқаролари йиғини ҳудудидан ажратилган  5 гектар ер майдонида "Яшил белбоғ" боғи яратмоқда.

✅  Бугун тонгдан ушбу майдонда манзарали дарахт кўчатлари экиш ва аввалроқ экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур майдоннинг 3 гектар қисмига 2 минг туп мевали дарахт, қолган 2 гектарига манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Шундан 2500 дона терак кўчатлари, 400 туп каштан, 400 туп оққайин ва 300 туп вито дарахт кўчатларини экиш назарда тутилган.

Маълумот ўрнида:  Акциядорлик жамиятининг барча филиаларида Президент қарорида назарда тутилган “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ҳамда энергетика объектларида ободончилик-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati