2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли «Обод» подстанциясида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 03.04.2026
  • 15

«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруффидаги 110 кВ кучланишли «Обод» подстанциясида электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда тизимни тезкор қайта тиклашга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

✅  Мазкур ўқув машқида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, электр тармоқлари мутахассислари ҳамда тегишли хизматлар ҳамкорлигида авария ҳолатларида тўғри ҳаракат қилиш, ҳудудни тезкор ўраб олиш ва аҳолининг узлуксиз электр таъминотини тиклаш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.

Машқ давомида зилзила оқибатида шартли равишда юзага келган носозликни аниқлаш, уни бартараф этиш, ёнғин хавфини олдини олиш ҳамда зарур техник воситалардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар амалга оширилди, баҳоланди, қўшимча тушунтиришлар берилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot