2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари электр энергетика тармоғи инновацион ишланмалари тақдимоти билан танишдилар

Бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари учун полимер (силикон/композит) изоляторлар ва кабель бирикмаларини ишлаб чиқарувчи SEFAG — Pfisterer компанияси ўз маҳсулотларининг инновацион ишланмаларини намойиш қилди. 

  • 07.11.2025
  • 476
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 1 ноябрдан Энергия самарадорлигини ошириш платформаси – esma.uzex.uz орқали энергия самарадор қурилмалар учун субсидия ажратиш механизми йўлга қўйди

Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги “Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 673-сонли қарорига асосан:

  • 07.11.2025
  • 2003
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Бахтсиз ҳодисалар таҳлили орқали уларнинг такрорланмаслиги учун билим-малакани ошириш тадбири ўтказилди

⚡️“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари иштирокида, ҲЭТКнинг 2025 йил 29 октябрдаги 12/1-58-сонли хабарномасига асосан, “Фарғона ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги «Боғдод» туман электр тармоқлари 4-тезкор таъмирлаш бўлими электр монтёри билан ўлим оқибатли бахтсиз ҳодиса туфайли, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш юзасидан ўзаро муҳокама ва таҳлил этилди.  

  • 07.11.2025
  • 437
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Подстанцияларда жорий таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг «Қўшработ» подстанциялари гуруҳи томонидан 35/10 кВ кучланишли «Шайхлар» подстанциясида жойлашган Т-1 ва Т-2 куч трансформаторларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

  • 07.11.2025
  • 398
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли подстанцияда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган профилактика ишлари олиб борилди

Бўстонлиқ туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «12-Булоқ» подстанциясидаги 10 кВли Чимён ячекасида қўшимча мой қуйиш ишлари амалга оширилди. 

  • 07.11.2025
  • 450
Ўзбекистон Президенти “С5+1” форматидаги шерикликни янада кенгайтиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг расмий қароргоҳи – Вашингтон шаҳридаги Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.

  • 07.11.2025
  • 561
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Зафар» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Зафар» подстанциясида 48-сонли наряд-ижозатга асосан АТ-1 трансформаторида ОД-КЗ-1 220 кВ , ТР-220 кВ Т-1да жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

  • 06.11.2025
  • 446
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Аҳолини зилзилага тайёрлаш» мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 7 октябрдаги 1/4/23-2990-сон топшириғи ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 октябрь кунидаги 01-04-10/7713-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

  • 06.11.2025
  • 444
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35–110 кВ кучланишли подстанцияларда техник профилактика ишлари бажарилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ балансидан қабул қилинган 35/110 кВ кучланишли подстанцияларда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида трансформаторларга мой қуйиш ва бошқа зарурий профилактик ишлар бажарилмоқда.

  • 06.11.2025
  • 482
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Тўқимачи» ва 110/6 кВ кучланишли «Шарқ» подстанцияларида таъмирлаш-созлаш ҳамда синов-профилактика ишлари бажарилди

⚙️ Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Тўқимачи» подстанциясида Т-1 трансфарматорни РТ-35 ни қизишини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.  Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

  • 06.11.2025
  • 418
ADIPEC 2025: Ўзбекистон энергия хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш бўйича халқаро муҳокамада

Жорий йилнинг 2-6 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида “ENACT Majlis ва "ADIPEC-2025" сунъий интеллект ва энергетика соҳасига оид халқаро форумлар бўлиб ўтмоқда.

  • 05.11.2025
  • 428
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасидаги навбатдаги семинар ташкил этилди

⚠️ Республика миқёсида ўтказилаётган “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан "Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиалида семинар ўтказилди.

  • 05.11.2025
  • 492
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Ургут тумани ҳудудидаги подстанцияларда техник кўрик ишлари олиб борилди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудида жойлашган подстанциялардаги электр ускуналар тепловизор ёрдамида текширилиб, истеъмол ҳажми юқори бўлган вақтда қизиган контактлар аниқланди. Камчиликлар бартараф этилди.

  • 05.11.2025
  • 443
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида модернизация ишлари давом этмоқда

⚙️  «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида 110 кВ кучланишли ШР-Газли-1 ва Р-ТН-2  ажратгичлари замонавий турдаги қурилмалар билан алмаштирилиб, ишга тушурилди.

  • 05.11.2025
  • 435
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Зафаробод» подстанциясига 110 кВ кучланишли ҳаво тармоқларини улаш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанциясига мавжуд 110 кВ кучланишли «Учқулоч» ва 110 кВ кучланишли «Янгиқишлоқ» ҳаво тармоқларини кириш-чиқиш схемаси орқали улаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

  • 05.11.2025
  • 423
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди

Бугун, 2025 йил 4 ноябрь куни Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.

  • 04.11.2025
  • 422
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Навбатдаги малака ошириш ўқув-амалий семинари Россия Федерацияси ва Белорусь Республикаси мутахассислари иштирокида ўтказилмоқда

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг мутахассис кадрлари малакасини ошириб бориш, уларни замонавий ва илғор тажрибалар билан таништириш мақсадида бир қатор малака ошириш курслари ҳамда ўқув семинарлари ташкил этиб келинмоқда.

  • 04.11.2025
  • 611
Диққат! 35/6 кВ кучланишли «Тошлоқ», 110/35/6 кВ кучланишли «Улуғбек» подстанцияси ҳамда 35 кВли «Л-Алимкент» электр тармоғида юзага келган носозлик 07:45 ҳолати билан тўлиқ бартараф этилди

Бугун, 2025 йил 4 ноябрь куни, соат 07:45 да Тошкент вилоятида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Тошлоқ», 110/35/6 кВ кучланишли «Улуғбек» подстанцияларида ҳамда 35 кВли «Л-Алимкент» лектр тармоғида содир бўлган қисқа туташув натижасида Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар содир бўлган эди.

  • 04.11.2025
  • 390
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида модернизация-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари нимстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги 3284-сонли қарорига асосан “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида Л-Т-Ку-1 220 кВ алоқа конденсатори ва юқори частотали тўсқич алмаштирилди.

  • 04.11.2025
  • 502
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Берегин» ҳамда «Маданият» подстанцияларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган профилактика ишлари олиб борилди

110/35/10/6 кВ кучланишли «Берегин» подстанциясида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнида трансформаторлар, электер жиҳозлар, ҳимоя ва бошқарув тизимлари, шунингдек, ўлчов асбоблари синчиклаб кўрикдан ўтказилиб, эскирган қисмлар алмаштирилди Мутахассислар томонидан барча техник меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий амал қилинди.

  • 04.11.2025
  • 365