Ёдингизда бўлса юртимиз хотин-қизларнинг севимли нашри бўлган “Саодат” журнали ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўртасида “Дўстлар клуби” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эди.
2022 йилнинг 11-15 апрель кунлари Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) делегацияси Ўзбекистон энергетика сиёсатини чуқур таҳлил қилишнинг иккинчи босқичини ўтказди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтида uzbekistonmet.uz «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғланиши мумкин.
Ассалому алайкум, ҳурматли телетомошабинлар! Ушбу брифинг орқали сўнгги йилларда юртимизда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича Президентимиз томонидан имзоланган 17 та қарор асосидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берамиз.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтига барча ишчи-ходимлар ҳамда жамоатчилик эътиборига қўйидаги норматив ҳужжатлар юкланган:
Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев бошчилигида “Imagro Group” (Италия) компанияси асосчиси Массимо Поллио бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ҳар бир шахс давлат органларига, муассасаларига ва ташкилотларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Спортни ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Паркент туманида 21-март – “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб миллий ва халқ ўйинлари бўйича спорт фестивали ўтказилди.
Ушбу дақиқаларда (2022 йил 11 апрель куни) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Жаҳон банки мутахассислари иштирокида ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашув бўлиб ўтмоқда.
Қарор ва ижро “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналар мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳамда қўшни давлатлардан импорт қилинаётган электр энергиясини паст кучланишли тақсимловчи тармоқларга – аҳоли ва истеъмолчиларга етказиб берадиган муҳим бўғин ҳисобланади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ахборот хизмати томонидан юритиладиган «МУРОЖААТЛАР» рукнини кузатиб боринг! Унда веб-сайт орқали қайд этилган фуқаролар (истеъмолчилар — жисмоний ва юридик шахслар) мурожаатлари ҳамда уларга юборилган жавоб матнлари юкланиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати маълум қилди. 2022 йилнинг 1 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ ва “Барки Точик” ОАХК ўртасида шартнома имзоланди.
“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Талимаржон» подстанциялар гуруҳининг 220 кВ кучланишли «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанцияларида жорий йилнинг февраль-март ойларида бажарилган ишлари юзасидан ҳисобот маълумотномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ҳукумат) 2030 йилгача мамлакатимизда 12 ГВт қувватга эга экологик тоза энергия ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг ҳисоботи: youtube.com видеопортали саҳифаларига юкланган Республикамизнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳаёти, шунингдек, Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли видеолавҳалар билан танишинг! (2022 йил I чорак ҳисоботи)
Ўзбекистон, Тошкент, 2022 йил 30 март – 2021 йил 30 августда эълон қилинган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) “Uzbek Solar 3” лойиҳаси (Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида жами қуввати 500 МВт бўлган 3 та майдон) бўйича “Мувофиқлик сўрови (RFQ)” га жавоб сифатида, 2021 йил 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 гача 15 та ариза келиб тушди.
Икки ҳолатда давлат манфаатларига 230 миллион сўмдан ошиқ зарар етказилган.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, табиий газ ва ёқилғи маҳсулотларини тежаш ҳамда иссиқлик электр станцияларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб суғориш мавсумида электр энергияси импорт қилинмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида "Коррупцияга қарши кураш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.