2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Бош прокуратура: Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси штабининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда, Бош прокуратура масъул ходими, тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, ИИБ, Департамент бўлим бошлиқлари, Ўзэнергоинспекция, таъминот корхоналарининг вилоят ва бўлим раҳбарлари, шаҳар (туман) ҳокимларининг ўринбосарлари қатнашди.

  • 08.02.2025
  • 282
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Жаҳон банки иштирокида учрашув бўлиб ўтди: Марказий Осиё энергетига бозорини яратиш ва қўшни давлатлар билан стратегик ислоҳотлар бўйича муҳокамалар

2025 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти иштирокида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бозорини яратиш босқичлари ва “Марказий Осиё бўйича минтақавий энергетика бозорларини интеграция қилиш ва ривожлантириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

  • 07.02.2025
  • 402
Республикамизда 4 та подстанция қуввати 617 мегавольт амперга оширилди

Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан магистрал электр тармоқларини ва подстанцияларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича халқаро молия институтларининг (Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки) узоқ муддатли ва имтиёзли кредит маблағлари ҳамда Акциядорлик жамиятининг маблағлари ҳисобидан кўплаб янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

  • 06.02.2025
  • 400
«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида «яшил энергетика» ва «яшил иқтисодиёт» тушунчаларига оид ислоҳотлар самараси ҳақида ахборот берилди

FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди. Жонли эфирга узатилган навбатдаги мулоқотда «яшил энергетика» ва «яшил иқтисодиёт» тушунчаларига оид ислоҳотлар самараси ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилди.

  • 06.02.2025
  • 329
2024 йил САРҲИСОБИ: 2021 та юқори ташкилотлардан ва турли идора-корхоналардан келиб тушган 13363 та ҳужжатлар раҳбар ҳамда ижрочи ходимларга етказилди

Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармасида 11 нафар ходим меҳнат фаолияти олиб боради. Бошқарма ўз фаолиятини Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган иш режаси асосида олиб боради.

  • 05.02.2025
  • 396
Юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 05.02.2025
  • 259
2024 йил САРҲИСОБИ: Магистрал электр тармоқлари орқали узатишдаги технологик йўқотишлар режаси 2,97 % дан 2,28 % га туширилди ва қўшимча 256 млн. кВт•соат электр энергияси иқтисод қилинди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил январь-декабрь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали транспортировка қилинган электр энергияси миқдори жами 74 млрд. кВт•соатни ташкил этди (режа 100 фоизга бажарилди). 2023 йилга нисбатан ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил этди.

  • 05.02.2025
  • 414
2024 йил САРҲИСОБИ: 941,4 км узунликдаги электр тармоқлари, подстанциялардаги 10 та трансформатор, 34 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси таркибида: Электр тармоқларини экспулатация қилиш бошқармаси, Электр тармоқларига уланиш шуъбаси ва Эксплуатацияга қабул қилиш шуъбаси фаолият олиб боради.

  • 04.02.2025
  • 408
220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Магистрал тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш мақсадида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанцияларида модернизация ва реконструкция ишлари жадал давом эттирилмоқда.

  • 04.02.2025
  • 405
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу борада декабрь ва январь ойларида ўтган йиғилишларда катта вазифалар белгиланган эди. Давлатимиз раҳбари “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади” дея таъкидлади.

  • 03.02.2025
  • 395
Юқори кучланишли подстанцияларда таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 03.02.2025
  • 381
2024 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари молиявий кўмаги ёрдамида жами 55,9 млн доллар сармояга тенг ишларни амалга оширди

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

  • 31.01.2025
  • 331
Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар Олмаотада тақдимот қилинди

Олмаота шаҳрида 31 январь куни “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

  • 31.01.2025
  • 286
2024 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамияти молиявий фаолияти тўғрисида ойлик, чораклик ва йиллик маълумотлар тегишли тартибда тақдим этиб борилмоқда

Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси томонидан 2024 йил даврида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2024 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”сини ижроси бўйича барча бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилинди.

  • 31.01.2025
  • 485
2024 йил САРҲИСОБИ: 2024 йил сўнггида Энергетика тизимида жами қиймати 3.5 миллиард долларлик 18 та объект ишга туширилди

Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармасида ҳозирги кунда 6 нафар ишчи ходим ва бир нафар бошқарма бошлиғи меҳнат фаолияти юритмоқда.

  • 31.01.2025
  • 475
Юқори кучланишли подстанцияларда ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари ўтказилиб, кўрик давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, подстанцияларнинг эстетик ҳолати яхшиланиб, энергетика объекти атрофи, очиқ тақсимлаш қурилмалари, бошқарув-маъмурий ҳамда диспетчерлик пункти ва ёрдамчи биноларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  • 31.01.2025
  • 352
2024 йил САРҲИСОБИ: Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг фаолияти ҳақида ҳисобот-маълумотнома

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида амалга оширилган ишлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 18 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4266 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 530 нафар хотин-қизлар ва 647 нафар ёшлардан иборат.

  • 30.01.2025
  • 535
2024 йил САРҲИСОБИ: Трансформация ислоҳотларининг ижроси ва Акциядорлик жамияти фаолиятидаги натижалар

Жорий йил 4 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

  • 30.01.2025
  • 525
Магистрал электр тармоқларини қуриш жараёни электр энергияси истеъмол ҳажмига мутаносиб равишда ошириб борилган ва режалаштирилган

Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр узатиш ҳаво тармоқларининг умумий узунлиги 12 250 километр бўлиб, шундан 2713 километрини 500 кВли тармоқлар, 8401 километрини эса 220 кВли тармоқлар ташкил этади.

  • 30.01.2025
  • 399
Юқори кучланишли подстанцияларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари ўтказилиб, кўрик давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

  • 30.01.2025
  • 250